ХИВА ХОНЛИГИ ДАВРИДА МАТЕМАТИК БИЛИМЛАР

Intizor, Ismailova

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар · 2026-yil

Annotatsiya

Мазкур мақолада Хива хонлиги даврида мавжуд бўлган математик билимлар даражаси тарихий манбалар, қўлёзмалар ва амалий ҳаёт билан боғлиқ маълумотлар асосида таҳлил қилинади. Тадқиқот жараёнида ушбу даврда математика мустақил фан сифатида юқори даражада ривожланмагани, асосан амалий эҳтиёжлар — ер ўлчаш, солиқ ҳисоб-китоби, савдо муомаласи, меъморий қурилиш ва тақвимий ҳисоблар билан чеклангани кўрсатиб берилади. Шу билан бирга, мадрасаларда ўқитилган арифметик билимлар, шарқ математик анъаналари таъсири ҳамда маҳаллий интеллектуал муҳитнинг ўзига хос жиҳатлари ёритилади. Мақолада Хива хонлигидаги математик тафаккур умумий илмий тараққиёт даражаси билан боғлиқ ҳолда баҳоланиб, унинг чегараланганлиги ижтимоий-иқтисодий ва маданий омиллар билан изоҳланади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarIntizor, Ismailova
JurnalҚўқон ДПИ. Илмий хабарлар
Nashr sanasi2026-03-18
Jild8
Son2
Betlar726-732
TilIngliz
DOI10.70728/c.series.v08.i02.105

Kalit so‘zlar

Хива хонлиги, математик билимлар, амалий математика, меъморчилик математикаси, геометрия, қурилиш амалиёти, ирригация иншоотлари.

Ilmiy soha

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар jurnalidan boshqa maqolalar

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар — barcha maqolalar