ЁТ ҒОЯЛАР ТАЪСИРИГА ТУШИБ ҚОЛГАН ШАХСЛАРНИ ЖАМИЯТГА МОСЛАШТИРИШНИНГ САУДИЯ АРАБИСТОНИ ТАЖРИБАСИ

ЖЎРАЕВ, Улуғбек

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Саудия Арабистон Подшоҳлигида экстремизмга қарши курашишнинг “юмшоқ” услубларига асосланган тажрибалари халқаро миқёсда эътироф этилган бўлиб, ушбу тажриба ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган шахсларнинг жамиятга мослашувини таъминлашга қаратилган механизмларни янада такомиллаштиришга хизмат қилади. Барча мусулмон мамлакатлари сингари Саудия Арабистонида ҳам экстремизм ва терроризм каби иллатлар билан курашиш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Шунинг учун мамлакатда ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган шахсларни реабилитация қилиш, соғлом ижтимоий муҳитга мослаштириш ҳамда қатъий ўжар, қайсар руҳдаги жиҳодчиларни мутаассиблик ғояларидан қайтариб олишга қаратилган бир қатор дастурлар ишлаб чиқилган. Бундай Давлат дастурларидан бири “PRAC” (Prevention, Rehabilitation and Aftercare) деб номланиб, унда экстремизм профилактикаси, мутаассиблашган шахсларни соғлом жамиятга қайтариш ҳамда озодликка чиқарилганларга келгусида моддий кўмак кўрсатиш асосий вазифалар сифатида белгиланган. Мақолада Саудия Арабистонида жамиятнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича тадқиқот олиб борилиб, шу асосда маълумотлар тақдим этилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarЖЎРАЕВ, Улуғбек
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-04-19
Jild2
Betlar41-45
TilIngliz
DOI10.47980/maturidiylik.2022max.042

Kalit so‘zlar

“Меҳр” операцияси, экстремизм, радикаллашув, маслаҳат дастури, латент террорчи гуруҳлар, реабилитация, ижтимоийлашув, “Гуантанамо”

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar