UWAYS QARANIY AND UVAYSIYA

Туйчиева, Нилуфар

Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – · 2026-yil

Annotatsiya

This article is about Uwais Qarani, one of the great representatives of Sufism. His personality, biography and role in the history of Sufism are illuminated. Also, detailed information about the tradition of Uwaysism is given. In the article, the origin of uwaysisim, its types and conditions are reflected. In the conclusion part, the author spokes about the representatives of Sufism who educated through uwaysism Ke ywords: Sufism, Sufi, Mysticism, Spiritual Purity, Khanakah, Tariqah, Philosophy of Sufism. Тасаввуфда увайсилик атамасининг келиб чиқиши Муҳаммад (571­632) саллолоҳу алайҳи васалламнинг замондошлари бўлсада, у зотни бирон марта кўришга муваффақ бўлолмаган Увайс ибн Омир ибн Жузъ ибн Молик ал- Қараний ал-Муродий ал-Яманий номи билан боғланади. У таҳминан 594 йил таваллуд топган. Ямандаги Мурод қабиласининг шўбаси бўлган Қаранликдир. У муҳадрамлардан бўлиб, бу атама жоҳилият ва рисолат даврида яшаган аммо Расули акрамни кўришга муваффақ бўлолмаган кишиларга нисбатан ишлатилади. Гарчи Пайғамбар саллолоҳу алайҳи васалламни кўрмаган бўлса ҳам у зотдан маънавий таълим олиш бахтига мушарраф бўлиб, ўзидан кейинги суфийларга бу йўл мерос бўлиб қолишига сабаб бўлди. У киши ҳақида имом Заҳабий (1274-1348) “Сияр Аълам ан-Нубала» (4/19)да шундай деди: “ Зоҳид пешво, ўз замонида тобеъинлар раҳнамоси. У киши Аллоҳнинг тақводор авлиёларидан ҳамда Унинг мухлис бандаларидан эди ”. Имом Ҳоким (ваф. 405 ҳ) ҳам “Мустадрок” (3/455)да Увайс Қаранийнинг маноқиблари ҳақида алоҳида боб очди. У киши ҳақида шундай деди: “Увайс ушбу умматнинг обидидир”. Алишер Навоий (1441-1501) “Насоимул муҳаббат” асарида Шайх Увайс Қараний ҳақида қуйидагиларни келтиради: “Аллоҳнинг пайғамбари айтган: Увайс Қараний эҳсон ва меҳрибонлиги билан тобиинларнинг яхшисидур. Гоҳ-гоҳ Хожаи олам саллоллоҳу алайҳи васаллам муборак юзин Ямон сори қилиб дер эдиким, мен Худонинг нафасини Яман томонидан туймоқдаман. Бировнинг васфиким, онинг вассофи Хожаи коинот бўлғай ва нафаси нафаси раҳмон бўлғай, васф қилмоқ ғоят беодоблик бўлғай. Ҳам Хожаи коинот буюрубдурким, тонгла қиёмат куни етмиш минг фариштани Увайс сурати била яратқой. То ул аларнинг орасида аросатға кириб, беҳиштга борғай. То ҳеч кимга маълум қилмағай. Тенгридан ўзгаки, ул қайси биридурки, ул дунёдан барча халқ кўзидан ёшурун Тенгри таолоға қуллуқ қилур эрди. Қиёмат доғи Тенгри Islom tafakkuri (4-son) 2020 57 Иброҳим Адҳам (ваф.166/782) тасаввуф тарихида увайсилик йўли билан таълим олган биринчи шахс ҳисобланади. У кишини Хизр алайҳис салом ва Увайс Қаранийдан таълим олгани келтирилади. Боязид Бистомий ҳам Жаъфар ас-Содиқдан ўн икки йил таълим олиб сайру сулукини охирига тамомлаган шу йўналишнинг илк вакилларидан бирига айланган. Абул Ҳасан Харақоний (963 – 1033) эса Боязид Бистомийдан файз олишга муваффақ бўлган. Гарчи орадан йиллар ўтган бўлса ҳам худди тириклардан таълим олгандек устоз- шогирд муносабати пайдо бўлган. Юқоридаги рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин. Жумладан, Баҳоуддин Нақшбанд ҳам шу тариқа Абдухолиқ Ғиждувоний (1103 – 1179) ва Ҳаким Термизийдан маънавий таълим олган. Баҳоуддин Нақшбанд(1318 – 1389) нинг шогирдлари унинг силсиласини давом эттирсаларда, у аслида Хожагон тариқатининг асосчиси Абдулхолиқ Ғиждувоний руҳидан увайсилик асосида таълим олганини қайд этиш зарур. Хожа Баҳоуддин кўплаб тирик шайхлар суҳбатига етган бўлса ҳам, вафот этган улуғ валийлар руҳони самосиятларидан файз олиб, камолга эришган. Шу боис кўплаб тасаввуфга оид китобларда Баҳоуддин Нақшбанднинг увайси бўлгани келтирилган[6:14]. Юқорида айтиб ўтганимиздек, тасаввуф тарихида илк увайсилик йўли билан Хизр алайхиссалом ва Увайс Қаранийдан файз олган шахс Иброҳим Адҳам (166/782) ҳисобланиб, Боязид ал-Бистомийнинг эса Жаъфар ас- Содиқ(702-765)дан файз олгани ҳақидаги маълумотлар учрайди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, увайсилик пирлари сифатида Ҳизр алайҳис салом, Баҳоуддин Нақшбанд, Абдухолиқ Ғиждувоний ва Ҳаким Термизий ҳам алоҳида ўрин тутади. Ўтиб кетган авлиёларнинг маънавиятидан увайсилик усулида таълим-тарбия олаётган ҳар бир суфий тирик шайхдан ҳам дарс олган. Кўплаб тасаввуф аҳлинининг фикрларига кўра, бу анча ишончли усул саналади. Чунки, тушда авлиёдан маълумот олган солик тушини софлигини текшириш, ёлғон эмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун ҳаётий шайхига мурожаат қилган. Кўрган тушлари шариат ва тариқатга мувофиқлигини аниқлаган. Уни текширмаслик эса адашиш ва шубҳага сабаб бўлишидан қўрққан[7]. Бундан кўринадики, увайсилик орқали таълим олувчининг албатта тирик шайхи, пири бўлиши шарт қилинган. Шайтон ёки жинлар Абдулқодир Гийлоний, Хизр, Увайс Қараний қиёфасига кириб инсоннинг тушида намоён бўлиши мумкин. Янги соликни чалғитиши ва йўлдан уришга уриниши табиий ҳол. Ана шундай пайтда тирик устоздан маслаҳат олиш ва тушни рўё ёки раҳмоний эканини аниқлаб олиш зарур бўлган. Шу сабаб Баҳоуддин Нақшбанднинг ўзлари бирор кишининг увайсилик орқали талим олишидан кўра тирик шайхга боғланиши яхшироқ деганлар. Бу шубҳадан ҳолилик нуқтаи назаридан айтилган. Аммо увайсиликнинг яна бир тури яъни Расул саллолоҳу алайҳи васалламни тушда кўриб таълим олиш борасидаги қарашлар ижобийдир. Чунки ҳадисга кўра, тушда Пайғамбар саллолоҳу алайҳи васалламни кўрган киши аниқ ўзларини кўрган бўлади чунки шайтон уларни қиёфаларига кира олмаслиги у зотнинг ўзлари томонларидан таъкидланган. Увайсиликнинг бу шакли ишончли ҳисобланади. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ўзларидан бир ярим аср олдин яшаган Абдухолиқ Ғиждувонийдан увайсилик орқали таълим олсаларда замондош устозлари Саййид Амир Кулол (1281-1370) билан боғланиб, ҳақиқий таълимларини у киши орқали тугатганлар. Бундай йўл тутмаслик оқибатида айрим соликларда адашиш, бидъат ва жинларнинг найрангига алданиб қолишга олиб келган ҳолатлар ҳам бўлган[8:3-17]. Хулоса шуки, увайсилик йўли ҳамма суфийларга ҳам насиб бўлмаган. Бу йўл мураккаб ва ихтиёрсиздир. Уни солик танламайди балки, соликни муршид-пир ўзи танлайди. Руҳий тарбия беради. Камолга етиб сайру-сулукини тамомлайди. Руҳий-маънавий талим билан бирга тирик муршиддан ҳам таълим олиши шарт. Чунки, устознинг бўлиши бу ишончлилик даражасини ортишига сабаб бўлади. Ҳар хил гумонларнинг олдини олади. Увайс Қараний қари ва касалманд онасини мунтазам парвариш қилган. Ўз шахсий ҳаётидан воз кечиб фақат онаси учун яшаган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarТуйчиева, Нилуфар
JurnalИслом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought –
Nashr sanasi2026-08-01
Jild3
Son4
Betlar55-58
TilO‘zbek

Kalit so‘zlar

Sufism, Sufi, Mysticism, Spiritual Purity, Khanakah, Tariqah, Philosophy of Sufism., суфизм, суфий, мистицизм, духовная чистота, обитель суфиев, суфийское братство., тасаввуф, суфий, мисти­ цизм, руҳий поклик, хонақоҳ, тариқат, тасав­ вуф фалсафаси.

Ilmiy soha

Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – jurnalidan boshqa maqolalar

Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – — barcha maqolalar