БОЛАЛАР ФОЛЬКЛОРИНИНГ ЯНГИ ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧЛАРИ: Ўринова Мафтуна Нўмон қизи, ЎзРФА таянч докторанти

Ўринова Мафтуна Нўмон қизи

Таълим ва инновацион тадқиқотлар · 2022-yil

Annotatsiya

Ўзбек фольклоршунослигида алоҳида йўналиш сифатида шаклланган болалар фольклори ўзининг узоқ тараққиёт босқичига эга. Дастлабки изланишлар рус ориенталистлари томонидан олиб борилган бўлса, кейинчалик муҳим йирик тадқиқотлар Ғ. Жаҳонгиров, Ш. Галиев, Н. Қурбонова, О. Сафаровлар томонидан амалга оширилди. Болалар фольклорининг назарий асослари, генезиси, жанрий таркиби йигирманчи асрнинг 60-70 йилларида илмий асосини топди. Жумладан, етук фольклоршунос олим О. Сафаров болалар фольклорининг генезиси, жанрий табиатини назарий асослаб, унинг 24 хил жанрдан иборатлигини кўрсатиб берди. Айтиш мумкинки, истиқлолга эришилгандан сўнг маънавият, миллий қадрият ҳамда урф-одатларга қараш янгича аҳамият касб этди. Бу даврда болалар поэтик ижоди ўрганилишининг янги тараққиёт босқичи бошланди. Мазкур мақолада ушбу фикрлар ҳақида сўз боради. Жумладан, Н. Сафарова, Ҳ. Рўзметов, Ш. Турғунов, С. Авезов, Н. Адизовалар яратган тадқиқотлар болалар фольклори ўрганилишининг янги тараққиёт босқичи сифатида эътироф этилган. Санаб ўтилган ишлар тарихий-типологик, антропологик, ареал-локал, интеграцион, этнофольклористик, этнолингвистик каби назарий йўналишларни қамраб олган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarЎринова Мафтуна Нўмон қизи
JurnalТаълим ва инновацион тадқиқотлар
Nashr sanasi2022-11-13
Son7
Betlar101-105
TilRus

Ilmiy soha

Таълим ва инновацион тадқиқотлар jurnalidan boshqa maqolalar

Таълим ва инновацион тадқиқотлар — barcha maqolalar