НЕОНАТАЛ ДАВРДА ПНЕВМОНИЯДАН НОБУД БЎЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАР ГИПОТАЛАМУСИНИ ПАТОМОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРИ

Асқарова, Нилуфар

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Неонатал даврда учрайдиган пневмония болалар ўртасидаги касалланиш ва ўлим кўрсаткичларининг етакчи сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. Пневмония одатда яллиғланиш ва инфекцион жараён сифатида ўрганилсада, унинг организмнинг ҳаётий муҳим марказларига, хусусан, марказий асаб тизими ва унинг нейроэндокрин бошқарув маркази бўлган гипоталамусга кўрсатадиган таъсирини ўрганиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади. Айниқса, перинатал патологияларда гипоталамусда юзага келадиган патоморфологик ўзгаришлар асосан стресс жараёни стимулланиши ва нейросекретор хужайралар томонидан рилизинг омилни кучайиши оқибатида, кортитроп гормон тизимин кучайиши, пневмонияда иккиламчи иммундепрецияни марказдан келувчи биологик фаол моддалар хисобига ривожланиши чақалоқларда иккиламчи иммунодефицитни юзага келиши билан изохланишини англатади. Бу эса, гипоталамусда ўрта медиал сохадаги аркуата ва вентромедиал ва дорсомедиал жойлашган нейросекретор хужайралар гиперфункцияси ва киритмаларга бойлиги билан ўз тасдиғини топган

Maqola ma’lumotlari
MualliflarАсқарова, Нилуфар
JurnalЖанубий оролбўйи тиббиёт журнали
Nashr sanasi2026-08-02
Jild2
Son4
Betlar148-155
TilIngliz

Kalit so‘zlar

гипоталамус, морфология, чақалоқлар ўлими, некроз, дистрофия

Ilmiy soha

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали — barcha maqolalar