Мақолада араб луғатшунослигидаги «мусаллас» («учлик») услубида луғат тузиш анъанаси тарихий жиҳатдан ўрганилган. Бу усул шаклдош-талаффуздош сўзларни ўрганишга қаратилган бўлиб, Қутруб (ваф. 206/821) бу соҳадаги илк асар муаллифи сифатида танилган. Кейинчалик Садидуддин ал-Варроқ ал-Баҳнасий, Ибн Молик, Маждуддин Ферузободий каби олимлар бу анъанани давом эттирган. «Мусаллас»да учта сўз ўзак таркиби жиҳатидан бир хил бўлиб, фақат ҳаракатлари билан фарқланади. Мақолада бу услубнинг шартлари, таснифи ва тарихий ривожи батафсил ёритилган.
| Mualliflar | Сотволдиев, Сирожиддин |
|---|---|
| Jurnal | Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – |
| Nashr sanasi | 2026-07-23 |
| Jild | 3 |
| Son | 2 |
| Betlar | 31-34 |
| Til | O‘zbek |
Мақолада Ҳаким ат-Термизийнинг «Таҳсил назоири-л-Қуръон» асари, унинг араб олимлари томонидан ўрганилиши ва илмий аҳамияти таҳлил қилинади. Асар Қуръондаги «назоир» (пурмаъно сўзлар)ни тадқиқ қилишга бағишланган бўлиб…
Мақолада Низомий Ганжавийнинг «Махзани асрор» («Сирлар хазинаси») достонидаги ҳамд (Аллоҳга мадҳ) ва наът (Пайғамбарга салавот)ларнинг бадиий-фалсафий талқини таҳлил қилинади. Шоир достонни анъанага кўра Аллоҳ ҳамди…
Maqolada tillarning o‘zaro ta’siri masalasi, so‘z o‘zlashtirish hodisasi va uning lingvistik jihatlari yoritilgan. Til leksikasining o‘zgarishida ichki va tashqi omillarning ta’siri muhim o‘rin tutadi. O‘zlashma so‘zlar…
Мақолада Ибн Ҳожиб номи билан машҳур бўлган Абу Умар Усмон ибн Умар ал-Курдийнинг «Ал-Кофия» асари ҳақида сўз юритилади. Бу асар саккиз асрдан буён араб наҳв илмида энг асосий қўлланмалардан бири бўлиб келмоқда. Китоб…
Мақолада Маккаи мукарраманинг фатҳ этилиш тарихи, Ҳудайбия сулҳининг бузилиши, мусулмонларнинг Маккага юриши ва шаҳарнинг қон тўкмасдан қўлга олиниши ёритилган. 8-ҳижрий йилда бану Бакр ва хузоа қабилалари ўртасидаги…
Мақолада Шамсу-л-аимма Сарахсийнинг «Мабсут» асарининг 12-жилдида келтирилган салам савдосига оид ҳукмлар таҳлил қилинади. Салам луғатда «таслим қилиш», «бериш» деган маънони, шариатда эса зиммадаги васф қилинган…
Мақолада Ўзбекистонда зиёрат туризмининг ривожланиш имкониятлари, мавжуд муаммолар ва истиқболли йўналишлар таҳлил қилинган. Ўзбекистон 7,4 мингдан ортиқ маданий мерос объектларига эга бўлиб, 209 таси ЮНЕСКО рўйхатига…
Мақолада араб тилидаги замон ва маконни ифодаловчи зарфлар (равишдошлар)нинг грамматик хусусиятлари ўрганилган. XX аср араб наҳвшуносларидан Мустафо Ғалайийнийнинг «Жомиъ ад-дурус ал-арабия» асари асосида турланмайдиган…
Мақолада илк христианлик аскетик қарашларининг шаклланиш жараёнлари, аскетизмнинг моҳияти ва ривожланиш босқичлари таҳлил қилинади. Аскетизм I–IV асрларда нафснинг аскетик таҳлили, насроний мукаммаллик назарияси ва…
Мақолада ўрта аср араб адабиётидаги мақома жанри, унинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва асосий хусусиятлари таҳлил қилинади. Мақомалар наср ва назмнинг, нафис безатилган бадиий ва жонли нутқнинг хусусиятларини ўзида…
Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – — barcha maqolalar