Мақолада араб тилидаги замон ва маконни ифодаловчи зарфлар (равишдошлар)нинг грамматик хусусиятлари ўрганилган. XX аср араб наҳвшуносларидан Мустафо Ғалайийнийнинг «Жомиъ ад-дурус ал-арабия» асари асосида турланмайдиган зарфлар таҳлил қилинади. Қат, ъувад, байна, байнама, иза, айёна, анна, қаблу, баъду, лада, ладун, мата, айна, ҳуна, самма, ҳайсу, ал-ан, амс, дуна, райс, маъ, кайф, из, ламма, мунз, ъал каби зарфларнинг ишлатилиш хусусиятлари, уларнинг охири ўзгариши ёки ўзгармаслиги, қайси замон ва маъноларда келиши мисоллар билан баён этилган.
| Mualliflar | Исамутдинов, Азизбек |
|---|---|
| Jurnal | Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – |
| Nashr sanasi | 2026-07-23 |
| Jild | 3 |
| Son | 2 |
| Betlar | 14-19 |
| Til | O‘zbek |
Мақолада Шамсу-л-аимма Сарахсийнинг «Мабсут» асарининг 12-жилдида келтирилган салам савдосига оид ҳукмлар таҳлил қилинади. Салам луғатда «таслим қилиш», «бериш» деган маънони, шариатда эса зиммадаги васф қилинган…
Мақолада ўрта аср араб адабиётидаги мақома жанри, унинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва асосий хусусиятлари таҳлил қилинади. Мақомалар наср ва назмнинг, нафис безатилган бадиий ва жонли нутқнинг хусусиятларини ўзида…
Мақолада Ибн Ҳожиб номи билан машҳур бўлган Абу Умар Усмон ибн Умар ал-Курдийнинг «Ал-Кофия» асари ҳақида сўз юритилади. Бу асар саккиз асрдан буён араб наҳв илмида энг асосий қўлланмалардан бири бўлиб келмоқда. Китоб…
Мақолада профессор Аҳаджон Ҳасановнинг «Илк ислом тарихидан маърузалар» тўплами таҳлил қилинади. Китоб Арабистоннинг қадимги тарихи ва илк ислом даврини комплекс тарзда ўрганган ноёб тадқиқотдир. 20 та маъруза…
Мақолада Низомий Ганжавийнинг «Махзани асрор» («Сирлар хазинаси») достонидаги ҳамд (Аллоҳга мадҳ) ва наът (Пайғамбарга салавот)ларнинг бадиий-фалсафий талқини таҳлил қилинади. Шоир достонни анъанага кўра Аллоҳ ҳамди…
Мақолада буюк аллома Маҳмуд Замахшарийнинг морфологияга оид янги топилган асари «Муфид фи-т-тасриф» ҳақида сўз юритилади. Замахшарий араб тилшунослиги, морфология ва синтаксис соҳасида 30 га яқин асар яратган. «Муфид…
Мақолада араб луғатшунослигидаги «мусаллас» («учлик») услубида луғат тузиш анъанаси тарихий жиҳатдан ўрганилган. Бу усул шаклдош-талаффуздош сўзларни ўрганишга қаратилган бўлиб, Қутруб (ваф. 206/821) бу соҳадаги илк…
Мақола Ўзбекистонда волонтёрликнинг тарихий илдизлари, ҳозирги ҳолати, қонуний асоси ва ривожланиш истиқболларига бағишланган. Волонтёрлик фаолиятининг шакллари, йўналишлари, халқаро тажриба ва пандемия шароитида…
Мақолада Ҳаким ат-Термизийнинг «Таҳсил назоири-л-Қуръон» асари, унинг араб олимлари томонидан ўрганилиши ва илмий аҳамияти таҳлил қилинади. Асар Қуръондаги «назоир» (пурмаъно сўзлар)ни тадқиқ қилишга бағишланган бўлиб…
Мақола маънавият ва маданиятнинг жамият ҳаётидаги ўрни, уларни асраш ва ривожлантиришнинг аҳамиятини фалсафий-сиёсий жиҳатдан таҳлил қилади. Маънавиятнинг тарихий ўзгарувчанлиги, сиёсат билан боғлиқлиги, техника…
Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – — barcha maqolalar