Мақолада архив ҳужжатлари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви «Қушбеги» фондидаги маълумотлар асосида Бухородаги муқаддас зиёратгоҳлар, жумладан, Абу Ҳафс Кабир Бухорий мақбараси, Мири Хурд Мири Калон хонақоҳи ва етти пир зиёратгоҳларига қилинган вақфлар, уларнинг таъмири, моддий қўллаб-қувватланиши таҳлил қилинади. Мақолада Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Абдуллахон, манғит амирлари томонидан зиёратгоҳларга ажратилган ер-мулклар, пул маблағлари, ходимларнинг ойлик маошлари, хатмоналар ўтказиш каби маълумотлар келтирилган. Шунингдек, ушбу вақф ҳужжатлари орқали олимлар ва тасаввуф шайхларининг ижтимоий ҳаётдаги юксак мавқеи, зиёрат туризмининг ривожланиши ва бугунги кунда Бухорога зиёратчилар оқимининг ортиши ҳақида хулосалар берилган.
| Mualliflar | Асророва, Лобар |
|---|---|
| Jurnal | Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – |
| Nashr sanasi | 2026-07-23 |
| Jild | 3 |
| Son | 3 |
| Betlar | 23-25 |
| Til | O‘zbek |
Мақолада бошқирд олими, маърифатпарвар Аҳмад Заки Валидий Тўғоннинг 1913-1914 йилларда Туркистонга, хусусан, Бухорога қилган илмий сафари, унинг қўлёзмалар, кутубхоналар ва тарихий ҳужжатлар билан ишлаши батафсил…
Мақолада буюк тарихчи, муҳандис Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаббор ан-Наршаҳийнинг ҳаёти ва унинг «Тарихи Бухоро» асари ҳақида сўз боради. Асар 943-944 йилларда араб тилида ёзилиб, Сомонийлар ҳукмдорига бағишланган. Мақолада…
Мақолада сомонийлар даврида яшаган ҳанафий фақиҳ Абу-л-Ҳусайн Али ибн Яҳё аз-Зандависатийнинг асарлари, хусусан, «Равзат ал-уламо ва нузҳат ал-фузало», «Рисола фи-л-ҳикма ал-илоҳиййа» ва «Нузум ал-фиқҳ» китобларида…
Мақолада IX-X асрларда Мовароуннаҳрда ҳадис илмининг ривожланиши, жумладан, муҳаддис ва фақиҳ Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Субазмунийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, устозлари ва шогирдлари ҳақида батафсил маълумот берилган…
Мақолада XVI-XIX асрларда Ўрта Осиёда тасаввуф тариқатларининг кенг ёйилиши, Бухоро ва унинг атрофидаги муқаддас зиёратгоҳларга зиёрат қилиш одати, зиёратнинг ижтимоий ва маънавий аҳамияти таҳлил қилинади. Мақолада…
Мақолада Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарийнинг ҳаёти, унинг Хожа Хизр томонидан «Ориф» деб аталгани, Абдулхолиқ Ғиждувонийга шогирдлиги, «Орифнома» рисоласи ва унинг тасаввуф илмидаги аҳамияти кенг ёритилган. Мақолада Ориф…
Мақолада Мавлоно Яъқуб Чархийнинг «Рисолаи унсия» асари асосида нақшбандия тариқатидаги устоз-шогирд муносабатлари, хусусан, Яъқуб Чархийнинг устози Баҳоуддин Нақшбанд билан бўлган маънавий алоқалари ёритилади. Мақолада…
The article explores the life, spiritual lineage, and profound legacy of Bahauddin Naqshband, the founder of the Naqshbandiya Sufi order and the seventh pir of Bukhara. It delves into his birth in Qasri Hinduvon (later…
Мақолада Бухоро амири Олимхоннинг шахсий табиби, «Ҳаким» тахаллусили Мўминжон Ҳаким Марғилонийнинг (1894-1973) хотиралари таҳлил қилинади. Ушбу хотиралар амир саройидаги ижтимоий-сиёсий ҳаёт, амирнинг уламолар, муллалар…
Мақолада Шайх Умар Валий Боғистонийнинг ҳаёти, унинг Тошкент вилояти Боғистон қишлоғида таваллуд топгани, Нақшбандия тариқатига алоқадорлиги, Бухорода Шайх Ҳасан Булғорийдан таълим олгани ва тасаввуф соҳасида комиллик…
Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – — barcha maqolalar