Правильная организация условий для качественной обработки, уборки и хранения зерна, исключение потерь зерна создаст основу для увеличения экономики перерабатывающих предприятий. Ключевые слова: удобрение, технологическая, полнота, семя, объект, сорт, физиологический, растительность, режим, почва, климат, стандарт, борона. Донни сифатли етиштириш, йиғиб олиш ва уни сақлаш ша роитини тўғри ташкил қилиш, дон хосилини нобудгарчиликсиз бартараф этиш қайта ишлаш корхоналарининг иқтисодиётини оширишга замин яратади. Ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши шароитлари, доннинг шак лланиши, ҳосил сифатига ва миқдорига катта таъсир кўрсатади. Шуни назарда тутиш лозимки, турли иқлим ва тупроқларга экилган бир навли уруғ турлича ривожланиб, турли ҳосил бериши улар нинг кимёвий таркиби, тузилиши, тўлиқлиги йириклиги ва бошқа технологик сифат кўрсаткичлари ҳар хил бўлади. Дон сифатига ўғитлаш ҳам катта таъсир кўрсатади. Экиладиган уруғ сифати, ўсимликнинг униб чиқиши, ўсиши, ривожланиши, касаллик, зараркунанда ва ноқулай об-ҳаво ша роитларига чидамлилиги ва ҳоказоларга таъсир этади. Республикамиз олимлари Р.Орипов, Н.Халилов, Т.Ходжақулов, Х.Атабаева, Б.Холиқов, Р.Сиддиқов, С.Негматовалар олиб борган илмий ишларида ҳам ўзининг яққол исботини топган. Дон массасининг сифати ва хусусиятларига доннинг нави, шу нингдек экиладиган уруғ сифати ҳам қилувчи объект ҳисобланади. Дон массасининг ғоваклиги айрим ҳолларда сочилувчанлиги навга боғлиқ ҳолда ўзгариб туради. Бир ўсимликнинг турли навга хос бўлган донлари сақлаш жа раёнида турли физиологик фаолликни намоён этиши, шунингдек турли нафас олиш жадаллигига эга бўлиши мумкин. Вилоятимизда худудида жойлашган дон ва дуккакли экинлар селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институтининг кўпгина олимлари томонидан тупроқ иқлим, гаремсел ва қурғоқчиликка чи дамли бўлган ўндан ошиқ навлар яратилди. Шу яратилган навлар барча фермер хўжалик далаларида экилиниб улардан мўл хосил олишга эришилмоқда. Фермер далаларида экиш учун нормалар гектарига белгиланган улар млн.дона ёки кг ҳисобида амалга оши рилади. Уруғлик донларни назорат қилиш учун стандартлар асо сида навнинг тозалиги, унувчанлиги, намлиги, дорилаш, қуритиш ва қоплаш жараёнлари амалга оширилиб фермер далаларининг гектари ҳисобига тақсимлаб, уруғ тарқатиш шахобчалари орқали етказиб берилади. Сара уруғ мўл ҳосил гарови ҳисобланади. Маълумки ҳар бир дон ёки уруғ нави қишлоқ хўжалигида эътибор қилинадиган хусусиятларидан ташқари ҳосилдорлик,
| Mualliflar | З.ХОЛМУРОДОВА |
|---|---|
| Jurnal | Agro kimyo himoya va o‘simliklar karantini (O‘simliklar himoyasi va karantini) |
| Nashr sanasi | 2026-04-07 |
| Son | 2 |
| Til | O‘zbek |
удобрение, технологическая, полнота, семя, объект, сорт, физиологический, растительность
Республиканинг жанубий минтақаларида ташқи мухит омилларлари буғдой ҳосилдорининг пасайишига сабаб бўлади. Иссиқлик ва қурғоқчилик ва бошка омилларнинг таъсири буғдойнинг ривожланиш даврида айниқса дон тўлиш…
Бегона ўтлар қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлиги ва сифатини пасайтиради. Бегона ўтлар билан ўртача ифлосланганда ҳосилдорлик 20-25 % га камаяди, ўта кучли ифлосланганда ҳосил олиш имконияти йўқолади. Аннотация. Сорные…
Мақолада бошоқли дон экинларида энг кўп учрайдиган зараркунандалар (зарарли хасва, шилимшиққурт, ширалар, буғдой трипси) ва уларга қарши курашда қўлланиладиган кимёвий воситалар тўғрисида маълумотлар берилмоқда.
Маълумки, қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилининг катта қисми зарарли организмлар, жумладан касалликлар туфайли нобуд бўлади. Мақолада ўсимлик касалликларининг кенг тарқалган турлари (чириш, сўлиш, деформация, шишлар…
Мақолада ғаллазорларда учрайдиган сариқ занг касаллиги ҳамда уларга қарши кимёвий кураш олиб боришда қўлланиладиган фунгицидлар бўйча тавсиялар берилган.
Ушбу мақолада мевали дарахтларга зарар келтирувчи шираларнинг турлари, биологик хусусиятлари, зарари ҳамда уйғунлашган кураш усуллари бўйича тадқиқот натижалари келтирилган. Шу жумладан,олма яшил шираси, қизил қон бити…
Ушбу мақолада Ўзбекистон шароитида етиштирилаётган картошка ўсимлигида фитофтороз касаллигини қўзғатувчи Phytopthora infestans замбуруғининг фитофтоксик ва патогенлик хусусиятларини ўрганиш бўйича 2017-2019 йилларда…
Андижон вилояти иқлими шароитида тут парвонаси табиий душманларининг таркибини аниқлаш бўйича олиб борилган тажрибалар натижаларининг таҳлили келтирилди. Ушбу тажрибаларда 4 та туркум ва 4 та оилага мансуб бўлган 8 та…
Мақолада жаҳон қишлоқ хўжалиги фани тараққиётига муносиб ҳисса қўшган машҳур рус олими, академик Н.И.Вавиловнинг илмий- тадқиқот фаолияти ва ютуқлари билан бирга олимнинг аянчли тақдири тўғрисидаги қизиқарли маълумотлар…
Agro kimyo himoya va o‘simliklar karantini (O‘simliklar himoyasi va karantini) — barcha maqolalar