Ушбу мақолада Ўзбекистон шароитида етиштирилаётган картошка ўсимлигида фитофтороз касаллигини қўзғатувчи Phytopthora infestans замбуруғининг фитофтоксик ва патогенлик хусусиятларини ўрганиш бўйича 2017-2019 йилларда олиб борилган тадқиқотларимиз натижаси келтирилган бўлиб унда, картошканинг турли хил навларидан ажратиб олинган Ph.infestans замбуруғининг штаммлари картошка навларида фитотоксик ва патогенлик намоён қилиши тўғрисидаги маълумотлар келтирилган. Тадқиқот натижасида текширилган штаммлар орасидан картошканинг “Ақраб” навидан ажратилган 33, “Розара” навидан ажратилган 4, “Санте” навидан ажратилган 11 ва “Латона” навидан ажратилган 48 штаммлар энг фаол эканлиги аниқланди. Улар картошка туганакларидан ҳосил бўлган илдизларнинг ўсишини мос равишда 88,7, 89,2, 89,0, 89,3 фоизгача секинлаштирди. Ph. infestans замбуруғи штаммларининг патогенлик хусусиятлари ўрганилганда, маҳаллий шароитда аввалдан экиб келинган “Розара”, “Ақраб” ва “Романо” навларидан ажратилган 4, 33, ва 45-штаммлар бу экин турларини кучли зарарлади, яъни бу кўрсаткич мос равишда “Розара” навида 64,7 %, 62,3 %, 54,2 %; “Ақраб” навида 60,1 %, 66,8 %, 52,1 % ва “Романо” навида 53,8 %, 54,7 %, 59,6 % га тенг бўлди.
| Mualliflar | Б.СОДИҚОВ, У.РАХМОНОВ, Ў.ХАМИРАЕВ |
|---|---|
| Jurnal | Agro kimyo himoya va o‘simliklar karantini (O‘simliklar himoyasi va karantini) |
| Nashr sanasi | 2026-04-07 |
| Son | 2 |
| Til | O‘zbek |
картошка, Розара, Ақраб, Романо, Санте, Пикассо, Латона, касаллик, фитофтороз, Phytopthora
Мақолада жаҳон қишлоқ хўжалиги фани тараққиётига муносиб ҳисса қўшган машҳур рус олими, академик Н.И.Вавиловнинг илмий- тадқиқот фаолияти ва ютуқлари билан бирга олимнинг аянчли тақдири тўғрисидаги қизиқарли маълумотлар…
Маълумки, қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилининг катта қисми зарарли организмлар, жумладан касалликлар туфайли нобуд бўлади. Мақолада ўсимлик касалликларининг кенг тарқалган турлари (чириш, сўлиш, деформация, шишлар…
Ушбу мақолада Сардоба туманидаги (табиий офат бўлган худуддаги) ғўза экинларида 17 турдаги энтомофаглар ҳамда 6 та туркумга тегишли 18 турдаги зараркунандаларнинг учраши баён этилган.
Бегона ўтлар қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлиги ва сифатини пасайтиради. Бегона ўтлар билан ўртача ифлосланганда ҳосилдорлик 20-25 % га камаяди, ўта кучли ифлосланганда ҳосил олиш имконияти йўқолади. Аннотация. Сорные…
Мақолада ғўза экинларининг сўрувчи ва кемирувчи зараркунандаларига қарши айрим инсектицидларни, ўсимлик битларини сонини бошқаришда қўлланган паразит энтомофаглардан Lysiphlebus fabarum Marsch турини кўпайиши ҳамда…
Правильная организация условий для качественной обработки, уборки и хранения зерна, исключение потерь зерна создаст основу для увеличения экономики перерабатывающих предприятий. Ключевые слова: удобрение…
Ушбу мақолада баён этилганидек унаби мева пашшаси ҳаётининг ғумбаклик босқичини асосан тупроқнинг 1-3 см юза қатламида ўтказади. Шунга асосан қарши курашда тупроққа тўғри ва ўз вақтида ишлов беришнинг аҳамияти ва…
Республиканинг жанубий минтақаларида ташқи мухит омилларлари буғдой ҳосилдорининг пасайишига сабаб бўлади. Иссиқлик ва қурғоқчилик ва бошка омилларнинг таъсири буғдойнинг ривожланиш даврида айниқса дон тўлиш…
дунё миқёсида фойдали сўқир қандалаларнинг 7 кенжа оила 561 авлодга мансуб 3400 та тури рўйхатга олинган. Бу ўринда, агробиоценозларда тарқалган сўқир қандалаларнинг зарарли ва фойдали турлари биоэкологияси ҳамда…
Agro kimyo himoya va o‘simliklar karantini (O‘simliklar himoyasi va karantini) — barcha maqolalar