ТАДБИРКОРЛИК ҲУҚУҚИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ – ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИНИНГ МУҲИМ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ФУНКЦИЯСИ

Ахмедов , Сардор Қурбондурди ўғли

Ўзбекистон қонунчилиги таҳлили – Uzbek law review – Обзор законодательства Узбекис тана · 2025-yil

Annotatsiya

Мақолада Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясида фуқароларнинг тадбиркорликка оид конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш ҳамда таъминлашни кафолатловчи янги ҳуқуқий механизмлар мазмун-моҳияти очиб берилган. Мазкур ҳуқуқни ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи – субъект прокуратура органларининг роли, масъуллиги ва фаолияти (функцияси) таҳлил этилган. Уларнинг мазкур функциясининг ҳуқуқий асослари очилган. Прокуратура органлари тадбиркорларга карши кузгатилаётган жиноят ва маъмурий ишларда уларнинг хукукларини химоя килишга каракат килади. Бу, айникса, тадбиркорларга касддан мулкий зарар етказиш, ракобатни мураккаблаштириш ва уларга шантаж килиш холатларида мухимдир. Маълумки, ”Прокуратура тугрисида (янги такрир)даги конуннинг (2001 йил 29 август) 4-моддасида прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланган. Унда фукароларнинг хукук хамда эркинликларини таъминлашга каратилган конунлар ижроси устидан назорат килиш (иккинчи йуналиш) алохида белгиланган. Прокуратура органларининг тадбиркорликни химоя килиш функцияси, нафакат конун устуворлигини таъминлаш, балки тадбиркорлар учун кулай ва ишончли ишлаш мухити яратишга каратилган самарали механизм эканлигини, давлатнинг иктисодий тараккиётига таъсир курсатадиган асосий кучлардан бири бУлган тадбиркорларнинг хукуклари ва конуний манфаатларини химоя килиш, иктисодий усишни рагбатлантириш ва бизнес мухитини яхшилашга хар томонлама кумаклашишларини кайд килган. Хулоса килганда, такриз килинаётган макола илмий ва амалий манбалар асосида ёзилганлигини кўрсатади. Соҳага доир қонунчиликни такомиллаштиришга йўналтирилган таклиф, тавсия ва хулосалар баён этилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarАхмедов , Сардор Қурбондурди ўғли
JurnalЎзбекистон қонунчилиги таҳлили – Uzbek law review – Обзор законодательства Узбекис тана
Nashr sanasi2025-08-31
Jild2
Son2
Betlar50-55
TilO‘zbek

Kalit so‘zlar

Конституция, прокуратура органларининг функциялари, қонунлар устидан назорат, тадбиркорлик, ишбилармонлар ҳуқуқи ва эркинликларининг муҳофазаси

Ilmiy soha

Ўзбекистон қонунчилиги таҳлили – Uzbek law review – Обзор законодательства Узбекис тана jurnalidan boshqa maqolalar

Ўзбекистон қонунчилиги таҳлили – Uzbek law review – Обзор законодательства Узбекис тана — barcha maqolalar