ушбу мақолада республикамизда хизмат кўрсатиш соҳасида шаклланган ташкилий-иқтисодий механизмларнинг хизматлар бозоридаги фаолиятини тўлақонли назорат қилиш ва бошқаришни ташкил эта олиш имкониятига эга эмаслигига алоҳида эътибор қаратилган. Хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёни инфратузилма таркибий қисмларининг мураккаблиги ва хилма-хиллиги, уларнинг бажарилиш тадбирларини мустақил танлаш, ҳисоблаш, лойиҳалаштириш ва мувофиқлаштириш имкониятлари меҳнатнинг мазмунига муҳим ўзгаришлар киритиши юзасидан маълумотлар келтирилган. Хизмат кўрсатиш корхоналарида ходимлар меҳнат фаолиятини самарали бўлишини таъминлаш мақсадида хизмат кўрсатиш жараёнларини ўрганиш, инфратузилмани такомиллаштириш ва ҳар томонлама асосланган хизмат кўрсатиш нормаларини ишлаб чиқиш ва иш вақтидан самарали фойдаланиш асосида меҳнат унумдорлигини ўстириш имкониятлари ўрганилган. Бироқ меҳнат унумдорлигини оширишни секинлаштирувчи ва тўхтатувчи омиллар бозор муносабатлари ривожланишининг ҳозирги шароитида ҳам мавжуд. Чунки, хизмат кўрсатаётган корхоналар харажатларини тўхтовсиз камайтириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмини кўпайтириш билан эмас, балки ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ёки кўрсатаётган хизматлар камчилиги ва танқислигидан фойдаланиб, уларнинг баҳоларини ошириш эвазига режалаштирилган миқдорда даромад олишга эришиш йўллари таҳлил қилинган. Хизмат кўрсатиш инфратузилмаси самарадорлигини таъминлашда юқорида таъкидланган таснифлар муҳим аҳамият касб этади. Аммо, мамлакатимиз иқтисодий сиёсатида хизматлар салмоғини оширишга қаратилган ислоҳотлар ушбу хизмат соҳаларини янада ривожлантиришни талаб этади. Масалан, хизматлар тури сифатида савдо уйлари, ташкилотлари, ярмаркалар, озиқ-овқат ва ноозиқ овқат маҳсулотларини сотишга ҳамда уларни ишлаб чиқарувчиларини самарали фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Аммо, хизматлар махсус товар сифатида уни кўрсатувчиларга ўзига хос талабларни бажаришни талаб этади. Ушбу фикрни тасдиғи сифатида ярмаркаларни ўрни ва ролини мисол қилиш мумкин. Кейинги вақтларда хизмат соҳасининг савдо-воситачилик таркибий инфратузилмаси сифатида уларнинг роли жаҳон тажрибасида бирмунча пасайиб бормоқда. Етакчи ўринга хизматлар бозори таркибида ушбу бозорнинг ҳолати ҳақида ишлаб чиқарувчилар ва хизмат истеъмолчилари ҳақидаги ахборотларни тўплаш ва қайта ишлаш зарур. Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш миллий иктисодиётнинг таркибий янгиланиши, аҳоли фаровонлиги ва иш билан бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, кейинги йилларда соҳани ривожлантиришга жиддий эътибор берилиши натижасида, унинг мамлакатимиз иқтисодиётдаги ўрнида ўзгаришлар кузатилмоқда. Шу сабабли хизмат кўрсатиш инфратузилмаси ташкилий таркибини оптималлаштириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
| Mualliflar | Хайдаров , Ж.А. |
|---|---|
| Jurnal | Иқтисодиёт ва туризм |
| Nashr sanasi | 2023-06-16 |
| Jild | 1 |
| Son | 9 |
| Til | O‘zbek |
хизматлар соҳаси, баҳолаш, савдо, меҳнат бозори, сифат хусусияти, инфратузилма, самарадорлик
Maqolada hozirgi sivilizatsiya uchun shakllanishi o’ta zarur bo’lgan ekologik madaniyatning mohiyati, xususiyatlari hamda uni shakllanishida turizm tarmog’ining o’ziga xos o’rni tahlil qilib chiqilgan, jahonning…
Мазкур мақолада мамлакатимизнинг инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришнинг объектив зарурияти илмий-назарий жиҳатдан…
Multi-factor econometric models have been developed to increase the efficiency of business development in the food industry, production volume, household consumption costs and consumption levels. Therefore, using these…
Ушбу тадқиқотнинг мақсади кичик бизнес субъектларини рақамли технологиялардан фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш ҳамда кичик бизнесни ривожлантириш усулларини ўрганишдан иборат. Бунда кичик бизнес субъектлари рақамли…
В статье рассматривается устойчивое развитие регионов, на основе эффективного использования местного туристического потенциала как уникального фактора экономического роста для стран мира. Также, уделяется особое…
Ушбу мақолада бугунги кунда қимматли қоғозлар бозори истиқболлари, илмий тадқиқот ва ишланмаларга тармоқлар бўйича стратегик қарорлар ва тактик қарорлар кўриб чиқилади. Мақолада молия бозорининг ўсишида молиявий…
The article deals with the issue of the problems of financial support of social sectors and their solution. As is known, one of the main goals of the economic policy of the modern state is the full financial support of…
Ушбу мақолада турли хил иқтисодий мактаблар вакилларнинг яширин иқтисодиётга оид бўлган илмий ёндашув ва қарашлари шу билан биргаликда яширин иқтисодиётнинг давлат молиясига таъсири ўрганилган. Илмий изланишга оид илмий…
Мақолада қишлоқ хўжалигида агротехнологияларни молиялаштиришдаги мавжуд муаммоларнинг таҳлиллари келтирилган. Агротехнологияларни молиялаштиришдаги муаммоларни тижорат банк кредитлари орқали бартараф этиш механизмлари…
The banking system is one of the most financially powerful parts of any country. Therefore, the establishment and reform of the banking system has been one of the main reforms in every developed or developing democratic…