Марказий туман (шаҳар) касалхоналарида шошилинч қабул бўлимларининг шакллантирилиши

У.Р. Рискиев

Shoshilinch tibbiyot axborotnomasi · 2024-yil

Annotatsiya

Мақсад. Марказий туман (шаҳар) касалхоналарининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимларининг шошилинч қабул бўлимлари – «Emergency department» шаклида қайта ташкил этилишининг самарадорлигини баҳолаш.Материал ва усуллар. Тадқиқотда марказий туман (шаҳар) касалхоналарининг (МТК) 2016 ва 2022 йилда тасдиқланган штат меъёрлари, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан тақдим этилган маълумотлар, тез тиббий ёрдам электрон дастури маълумотлари ва МТКларида 2024 йил даволанган 114 нафар фуқаро орасида ўтказилган сўровнома маълумотларидан фойдаланилди. Натижалар. Умумий ўринлар сони 30 тачага бўлган 65 (35,9%) та шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари (ШТЁБ) тиббиёт ходимлари шошилинч қабул бўлимига (ШҚБ) ўтказилиши натижасида 15,25 педиатр ва 243,75 анестезиолог-реаниматолог штат бирлиги (ш.б.) қўшилди. Ўрта тиббиёт ходимлари ш.б. ўзгартирилмади. Кичик тиббиёт ходимларига 116 та ш.б. қўшимча яратилди. Умумий ўринлар сони 30 ва ундан ортиқ бўлган 116 (64,1%) та ШТЁБлари тиббиёт ходимлари ШҚБга ўтказилиши натижасида 435 анестезиолог-реаниматолог ш.б. қўшилди. 553,5 педиатр ш.б. камайтирилди. Ўрта тиббиёт ходимларидан жами 958,25 ш.б. қисқартирилди. Кичик тиббиёт ходимларига қўшимча жами 92,25 ш.б. яратилди.Хулоса. Аҳоли (n=114) орасида ўтказилган сўровнома натижаси бўйича «Emergency department»да кўрсатилган шошилинч тиббий ёрдам ўртача 4,8±0,7 деб баҳоланиши, қайта мурожаат қилган беморлар (n=14) эса аввалги ва ҳозирги кўрсатилган ёрдамни тегишли равишда 3,2±0,5 ва 4,71±0,7 деб баҳолаши «Emergency department»да кўрсатилаётган ёрдам сифати ортганлигини ифодалайди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarУ.Р. Рискиев
JurnalShoshilinch tibbiyot axborotnomasi
Nashr sanasi2024-11-10
Jild17
Son3
Tilru
DOI10.54185/tbem/vol17_iss3/a6

Shoshilinch tibbiyot axborotnomasi jurnalidan boshqa maqolalar

Shoshilinch tibbiyot axborotnomasi — barcha maqolalar