Чакка-пастки жағ бўғими дисфункционал синдромлар эпидемиологияси, этиопатогенези ва уларни замонавий ташхислаш

Г.Э. Идиев

Интегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия · 2022-yil

Annotatsiya

Инсон организмида ўта мураккаб биомеханик (гнатологик) вазифани бажарувчи, турли морфологик тўқималардан тузилган, ягона синхрон харакатланувчи бўғим чакка-пастки жағ бўғими (ЧПЖБ) ҳисобланади. Адабиётлар таҳлилида, ЧПЖБ нинг бўғим диски чакка суяги бўғим чуқурчаси шаклини намоён қилади ҳамда эгарсимон шаклни олади. Чакка-пастки жағ бўғим юзалари қўл панжаси катта бармоғи юзалари билан ўхшаш деб ҳисоблашади. Клиник тадқиқот натижаларига кўра ЧПЖБ ва чайнов мушакларининг патологияси ташхиси катта ёшли аҳолининг 70-80% ида белгиланади ҳамда пародонт ва кариес касалликларидан кейин учинчи ўринда туради. Мақолада чакка пастки жағ бўғимида учрайдиган дисфункцияларни эпидемиологияси, этиопатогенези ва уларни замонавий ташхислаш ҳақида тадқиқот натижалари таҳлил қилинган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarГ.Э. Идиев
JurnalИнтегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия
Nashr sanasi2022-11-15
Jild1
Son2
Betlar117-124
Tilbg
DOI10.57231/j.idmfs.2022.1.2.018

Интегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия jurnalidan boshqa maqolalar

Интегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия — barcha maqolalar