МАМЛАКАТ ЭКСПОРТ ВА ИМПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШДА БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Носир Махмудов, Закир Мирзаев

Иқтисодиёт ва таълим · 2023-yil

Annotatsiya

Мақолада Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш учун мамлакат экспорт ва импорт салоҳиятини, ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солишда божхона тўловларидан фойдаланиш ва улар бўйича имтиёзлар бериш механизмларини такомиллаштириш орқали ривожлантириш масалалари ўрганилган.Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, мамлакат экспорт ва импорт салоҳиятини ривожлантиришда божхона тўловларидан фойдаланиш ва улар бўйича имтиёзлар бериш механизмларини такомиллаштириш, ташқи савдо субъектларининг экспорт фаолиятини рағбатлантириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, экспортга йўналтирилган тармоқ корхоналарини модернизациялаш, инновацион техника ва технологиялар билан қайта қуроллантириш орқали уларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш имкониятини беради. Шу билан бирга, мамлакатнинг импорт товарларига бўлган эҳтиёжларини қондириш, ички бозорда носоғлом рақобат муҳитининг яратилиши, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари импорти билан шуғулланувчи хўжалик субъектлари томонидан монопол мавқега эга бўлиши, нархларнинг асоссиз оширилиши олди олинади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarНосир Махмудов, Закир Мирзаев
JurnalИқтисодиёт ва таълим
Nashr sanasi2023-10-30
Jild24
Son5
Betlar10-20
Tilbg
DOI10.55439/eced/vol24_iss5/a1

Иқтисодиёт ва таълим jurnalidan boshqa maqolalar

Иқтисодиёт ва таълим — barcha maqolalar