ҚАРЗ МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТ РИСКИНИ CREDITMETRICS УСЛУБИЁТИ ЁРДАМИДА БАҲОЛАШ АМАЛИЁТИ

Фотима Мирзаева, Муҳаммадсодиқ Зокиржонов

Иқтисодиёт ва таълим · 2023-yil

Annotatsiya

Мақолада молиявий секторда замон таҳликалари ва мураккабликлари ҳисобига рискларни баҳолаш долзарблиги доирасида қарз молиявий инструментининг, хусусан, облигациянинг кредит рискини баҳолаш метрикаси ўрганилган. Таҳлил объекти сифатида мамлакатимиз молия секторининг муҳим бўғини ҳисобланган банк соҳасида фаолият олиб бораётган “Ипотека-банк” АТИБ танлаб олинди. Таҳлил учун кириш маълумотлари сифатида банкнинг расмий очиқ манбаларда келтирилган статистик маълумотлари, хусусан, банк томонидан чиқарилган ва жойлаштирилган еврооблигациялар бўйича маълумотлардан фойдаланилди. Шу билан бирга, услубиёт талаби доирасида рейтинг агентликлари, хусусан, Standard&Poor’s рейтинг агентлиги томонидан эълон қилинадиган глобал бенчмаркинг маълумотларидан кенг фойдаланилди. Услубиётга кўра, қарз инструменти рискини баҳолашда қатъий ҳисоблаш алгоритмига риоя қилган ҳолда кредит рискини баҳолаш таҳлили амалга оширилди. Мазкур тартиб бўйича еврооблигациянинг кредит рискини баҳолаш калькуляцияси ҳам мақолада ўз аксини топган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarФотима Мирзаева, Муҳаммадсодиқ Зокиржонов
JurnalИқтисодиёт ва таълим
Nashr sanasi2023-10-30
Jild24
Son5
Betlar247-254
Tilbg
DOI10.55439/eced/vol24_iss5/a40

Иқтисодиёт ва таълим jurnalidan boshqa maqolalar

Иқтисодиёт ва таълим — barcha maqolalar