МАНСУР ЖУМАЕВ ИЖОДИДА ҲАДИСЛАРНИНГ ПОЭТИК ТАЛҚИНИ

Муҳаммад Собир, Ўткирбек

Қўқон университети хабарномаси · 2025-yil

Annotatsiya

Мақола арбаъиннамо асарлар яратишда ёш ижодкорларнинг имконият ва маҳоратларини баҳолашга қаратилган. Хусусан, шоир Мансур Жумаевнинг тўртликлари бадиий таҳлилга тортилган. Айтиш мумкинки, Мансур Жумаев ижодида ҳадисларнинг поэтик талқини диний эстетика ва маънавий аҳамиятни ўзида мужассам этган. Унинг шеърлари ҳадис мазмунларини янада таъсирчан шаклда ифода этиш орқали исломий ғояларни тарғиб қилади. Муаллиф тўртликлар орқали ахлоқий тамойилларни, жумладан, илм ва меҳнатга интилиш, нафсни тарбиялаш, адолат ва қардошлик муносабатларини таъсирли шаклда ёритади. Шунингдек, шеърларида Ватанга муҳаббат, садақа, дуо, илмнинг аҳамияти каби мавзулар ҳам талқин қилинган. Мансур Жумаев ҳадислар мазмунини қайта тиклаб, уларни замонавий адабиётга интеграция қилиш билан бирга ижтимоий ва ахлоқий савияни юксалтиришга хизмат қилади. У поэтик ифодада аллюзия, ташбеҳ, метафоралардан маҳорат билан фойдаланган. Муаллиф шеърларида инсоннинг шахсий ривожланиши, маънавий юксалиши ва ижтимоий муносабатлардаги масъулиятни ёритади. Шу билан бирга, ҳадислар асосида ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли мавзуларни ёритишга қаратилган. М.Жумаевнинг ижоди диний ва адабий мерос ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаб, ижтимоий онгни юксалтиришга йўналтирилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarМуҳаммад Собир, Ўткирбек
JurnalҚўқон университети хабарномаси
Nashr sanasi2025-10-08
Jild16
Betlar32-37
TilIngliz

Kalit so‘zlar

адабий мерос, ҳадис, Мансур Жумаев, исломий қадриятлар, диний билимлар, арбаъин тўпламлари, арбаъиннавислик.

Ilmiy soha

Қўқон университети хабарномаси jurnalidan boshqa maqolalar

Қўқон университети хабарномаси — barcha maqolalar