ХХ АСР БОШЛАРИДА ФАРҒОНА ВОДИЙСИ АДАБИЙ МУҲИТИ ВА УНИНГ ТАРАҚҚИЁТИ

Тожибоева, Муқаддас

Қўқон университети хабарномаси · 2024-yil

Annotatsiya

Мақола янги давр адабиётининг шаклланиши ва тараққиётида Фарғона водийси адабий  муҳитининг алоҳида ўрни масалаларини ёритишга қаратилган. Зеро, бу даврда  Қўқон адабий муҳити водий шоирлари билан яна тўлган эди. Фурқат, Муқимий, Завқий, Муҳаййир, Усмонхўжа Зорий, Муҳйи, Ҳазиний каби кўлами кенг юқори мақомдаги даврага марғилонлик Хўжажонхўжа Рожий, наманганлик Нодим Намангоний, Ибрат, хўжандлик Тошхўжа Асирий, сайрамлик Юсуф Сарёмий, тошкентлик Каримбек Камийларнинг қўшилиши даврага ўзгача файз, ўзгача руҳ, янги мазмун ва янги шакллар олиб кирди. Дўстлар давраси, шеър шукуҳи ва куй авжи ижтимоий воқелик билан йўғрилиб, унинг ифодаси шеъриятнинг янги шаклларида, янгича талқинларга туртки берди. Бу даврда шоираларнинг адабий ҳаётдаги иштироки унинг яна ҳам тўлиқроқ мазмунда кўринишига сабаб бўлди. Бу давр Қўқон адабий муҳити вакиллари ўз ижодларида мумтоз анъаналар сақлаган ҳолда ўзида янгиликлар яратиб, ХХ-ХХI аср адабиёти учун пойдевор сифатида майдонга келди. Яъни мумтоз шеъриятдаги тур ва жанрлар (ғазал, рубоий, мухаммас, мусаддас, мураббаъ, маснавий, фард кабилар) билан бир қа­тор­да, саёҳат таассуротлари тасвири сифатида саёҳатнома (Муқимий, Фурқат, Нодим), шеърий ҳикоя, мактубот жанрлари вужудга келди ва ривож­лантирилди. Шунингдек, матбуот маҳсули ўлароқ, публитсистика ва очерклар ҳам бадиий ижодда ўз ўрни ва мавқеини топа бошлади. Шунингдек,бу адабий мактаб тараққиётининг энг асосий  йўналишини анъанавий тазкирачилик, тарихнавислик, маърифатпарварлик адабиёт ташкил қилди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarТожибоева, Муқаддас
JurnalҚўқон университети хабарномаси
Nashr sanasi2024-12-29
Jild13
Betlar254-257
TilIngliz

Kalit so‘zlar

янги давр адабиёти, Фарғона водийси адабий муҳити, Қўқон адабий муҳити, водий шоирлари, Фурқат, Муқимий, Завқий, Муҳаййир.

Ilmiy soha

Қўқон университети хабарномаси jurnalidan boshqa maqolalar

Қўқон университети хабарномаси — barcha maqolalar