БОЛАЛАРДА МИНЕРАЛ МОДДАЛАР ЕТИШМОВЧИЛИГИНИНГ ГИГИЕНИК МУАММОЛАРИ ВА УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА ВИТАМИН МИНЕРАЛ БИЛАН БОЙИТИЛГАН ОЗИҚ ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Курбанова Х.А.

Ёш олимлар тиббиёт журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Мақолада болаларда минерал моддаларнинг етишмаслиги билан боғлиқ гигиеник муаммолар ҳамда витаминлар ва минераллар билан бойитилган озиқ – овқат маҳсулотларининг микронутриент етишмовчилигини олдини олишдаги аҳамияти кўриб чиқилган. Минерал моддалар боланинг ўсиши, суяк тўқималарининг шаклланиши, асаб ва иммун тизимларининг фаолиятида муҳим рол уйнайди. ЖССТ ва ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, темир, йод, рух ва кальций етишмовчилиги бутун дунёда долзарб тиббий – гигиеник муаммо бўлиб қолмоқда. Илмий адабиётлар ва замонавий озиқ – овқат маҳсулотларини бойитиш (фортификация) дастурлари таҳлил қилиниб, уларнинг самарали профилактик йўналиш сифатидаги аҳамияти асослаб берилган. Мақолада фортификациянинг илмий ва амалий аҳамияти, технологик жараёнларни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг соғлом овқатланиш маданиятини шакллантириш зарурлиги ёритилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarКурбанова Х.А.
JurnalЁш олимлар тиббиёт журнали
Nashr sanasi2025-12-13
Son16
Betlar208-211
TilRus

Kalit so‘zlar

болалар саломатлиги, минерал моддалар, фортификация, витаминлар, темир, йод, кальций.

Ilmiy soha

Ёш олимлар тиббиёт журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Ёш олимлар тиббиёт журнали — barcha maqolalar