ЮРАК-ҚОН ТОМИР ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИ БИЛАН ОҒРИГАН НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН БЕМОРЛАРДА НУТРИЕТИВ СТАТУС ВА КАРДИОМЕТАБОЛИК ХАВФ ОМИЛЛАРИ ЎРТАСИДАГИ КОРРЕЛЯЦИОН БОҒЛИҚЛИКНИ ГИГИЕНИК БАҲОЛАШ

Махмудова М.Х., Худайберганов А.С., Баратова Р.Ш.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Тадқиқотнинг мақсади юрак-қон томир тизими касалликлари билан оғриган ногиронлиги бўлган беморларда нутриетив статус кўрсаткичлари ва кардиометаболик хавф омиллари ўртасидаги корреляцион боғлиқликни гигиеник жиҳатдан баҳолашдан иборат. Тадқиқотда Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида яшовчи 140 нафар бемор иштирок этди. Антропометрик, биоимпедансометрик, клиник-функционал ва биокимёвий кўрсаткичлар комплекс баҳоланди, ўзаро боғлиқлик Пирсон корреляция коэффициенти орқали аниқланди. Натижаларга кўра, тана масса индекси билан висцерал ёғ (r=0,74; p<0,001), тана масса индекси билан систолик артериал қон босими (r=0,68; p<0,001) ҳамда ош тузи истеъмоли билан систолик артериал қон босими (r=0,63; p<0,001) ўртасида кучли мусбат корреляция аниқланди. Шунингдек, ёғ массаси билан ЛПНП, бел айланаси билан триглицеридлар ва мушак массаси билан юқори зичликдаги липопротеидлар ўртасида ишончли боғлиқлик кузатилди. Олинган натижалар нутриетив статусни баҳолаш кардиометаболик хавфни эрта аниқлаш ва профилактик чора-тадбирларни такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarМахмудова М.Х., Худайберганов А.С., Баратова Р.Ш.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2026-07-15
Son35
Betlar127-132
TilRus

Kalit so‘zlar

юрак-қон томир касалликлари, нутриетив статус, кардиометаболик хавф, корреляция, тана масса индекси, висцерал ёғ, липид профили. ВАК ва халқаро журналлар услубига мос таржималар.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar