БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАРДА КАСАЛЛИКЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА НОТЎҒРИ ЁКИ МУВОЗАНАТЛАШМАГАН ОВҚАТЛАНИШНИНГ ТУТГАН ЎРНИ

Файзибоев П.Н., Умбарова С.Т., Бегимов А.В., Баратов Ш.Ш., Худойбердиева Р.Ш., Боборахматов С.С.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Ҳозирги кунда нотўғри ёки мувозанатлашмаган овқатланиш кенг тарқалган бўлиб, у болалар ва ўсмирлар организмига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда. Замонавий шароитларда тез тайёрланадиган таомлар, витамин ва минераллар етишмаслиги, шунингдек, ортиқча ёғ ва шакар истеъмоли ўсиб келаётган организмда турли хил касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Сўнгги йилларда овқатланишнинг издан чиқиш тенденцияси қайд этилмоқда. Бунинг натижасида, рафинирланган овқатланиш маҳсулотларини истеъмолини ортиши, ҳайвон ёғлари, ҳайвон оқсиллари (тўлақонли), макро ва микроэлементлар, сабзавот ва мевалар ҳамда витаминлар истеъмолининг пасайиши кузатилмоқда. ЖССТ экспертларининг фикрлари бўйича (ТТКК- темир танқислик камқонлик касаллиги) темир танқислик камқонлик касаллигининг ривожланишидаги энг асосий хавф омили бўлиб, нотўғри ёки мувозанатлашмаган овқатланиш ҳисобланади. Шунинг учун ушбу ишда тўғри овқатланиш маданиятини шакллантириш ва профилактик чора-тадбирларни амалга оширишнинг аҳамияти ёритилади. Мақсад: Аҳолининг тули қатламлари орасида келиб чиқадиган касалликларнинг олдини олишда энг авваллом бор кунлик энергия сарфи, ҳар бир инсоннинг бажараётган иш фаолиятини, уларнинг саломатлик ҳолатини билиш билан биргаликда оналарнинг саломатлик ҳолати ва даврий овқатланиши, ҳомиланиинг ривожланишига салбий таъсирини, уларнинг соғлом овқатланишини ўрганиш, керакли тавсияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ қилиш.  Тадқиқот материаллари: Болалар ва ўсмирларларнинг кунлик рациони, уларнинг жисмоний ривожланиши ва қон кўрсаткичларини баҳолаш материаллари мактабларда таълим олаётган ўқувчиларнинг касалланиш даражасини баҳолаш кўрсаткичлари, саломатлик ҳолати, антропометрик кўрсаткичларини баҳолаш ва сўровномалардан фойдаланилди. Тадқиқот натижалари: Илмий фаолият олиб бораётган олимлар томонидан болаларда энг кўп (90% ҳолатларда) темир танқислик камқонлиги аниқланган бўлиб, 60%гача бўлган кўп ҳомилали ҳомиладорликдан туғилган болалар ва бир ёшли гўдаклар ҳам шунингдек, темир етишмаслигидан азият чекаётганлиги исботланган. Сўровнома маълумотларини таҳлили асосида оналарни ТТКК масалалари бўйича етарли даражада билимга эга эмасликлари аниқланган.Болаларнинг овқатланиши, фаоллиги ва ҳолатини синовдан ўтказиш Мельбурн дастурининг парҳез, антропометрик ва ижтимоий-демографик маълумотлари 485 нафар гўдаклар (ўртача ёши: 9 (sd 1,2) ойлик) ва 423 нафар болалар (ўртача ёши: 20 (sd 2,6) ойлик) ва уларнинг оналарини кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Темирнинг ўртача истеъмоли гўдаклар учун 9,1 (sd 4,3) мг/д ва болалар учун 6,6 (sd 2,4) мг/д ни ташкил этган.Бизнинг тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, 32,6% гўдак ва 18,6% болалар темирни етарли бўлмаган истеъмолига эга бўлиб, темирнинг асосий озуқавий манбаси темир билан бойитилган болалар аралашмаси ва гўдаклар ҳамда болалар учун мос холда мўлжалланган бошоқли ўсимликлар истеъмоли зарур экан. Хулоса: Темир танқислик камқонлиги билан туғилган болаларнинг оналардаги билимни етишмаслиги қуйидаги белгилар, камқонликнинг сабаблари, камқонликни ривожланишига озиқ-овқат маҳсулотларининг таъсири, айниқса темирга бой бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини танлаб олиш, камқонлик масалалари бўйича ота-оналарнинг билимини етишмаслигини бартараф этиш бўйича соғлом турмуш тарзинии етишмаслиги боис ота-оналар, таълим муассасалари ва жамият томонидан соғлом овқатланиш маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилиши зарур. 

Maqola ma’lumotlari
MualliflarФайзибоев П.Н., Умбарова С.Т., Бегимов А.В., Баратов Ш.Ш., Худойбердиева Р.Ш., Боборахматов С.С.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2026-06-12
Son34
Betlar102-106
TilRus

Kalit so‘zlar

Темир танқислик камқонлик касаллиги, витаминлар танқислиги, болалар ва ўсмирлар муассасалари, кунлик рацион.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar