СУРУНКАЛИ ИС ГАЗИ ИНТОКСИКАЦИЯСИДА ЎПКА МОРФОЛОГИК ШИКАСТЛАНИШЛАРИНИ КАМАЙТИРИШДА ЯНГИЧА КОМПЛЕКС ДАВОЛАШ УСУЛИНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

Рахмонбердиев М.А., Бахронов Ж.Дж.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Сурункали ис гази интоксикацияси нафас олиш тизимида оғир морфологик ва функционал ўзгаришларга олиб келувчи долзарб тиббий муаммолардан бири ҳисобланади. Ушбу тадқиқотда сурункали ис гази таъсирида ўпка тўқимасида юзага келадиган морфологик шикастланишларни камайтиришда янгича комплекс даволаш усулининг самарадорлиги экспериментал шароитда баҳоланди. Тажрибалар оқ зотсиз каламушларда олиб борилиб, ҳайвонларда ис газининг сурункали таъсири моделлаштирилди. Даволаш мақсадида гулимансар ўсимлиги дамламаси ва қушқўнмас ўсимлиги мойи қўлланилди. Морфологик таҳлил гемотоксилин–эозин ва Ван–Гизон бўёқлари ёрдамида амалга оширилди. Натижалар сурункали ис гази таъсирида альвеолар девор қалинлашиши, интерстициал шиш, қон томирлар тўлақонлиги ва апоптоз белгилари кузатилишини кўрсатди. Комплекс даволаш қўлланилган гуруҳларда мазкур ўзгаришлар сезиларли даражада камайиб, ўпка тўқимасининг морфологик тузилиши қисман тиклангани аниқланди. Олинган маълумотлар янгича комплекс даволаш усули сурункали ис гази интоксикациясида ўпка шикастланишларини камайтиришда самарали эканлигини тасдиқлайди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarРахмонбердиев М.А., Бахронов Ж.Дж.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2026-03-14
Son31
Betlar54-60
TilRus

Kalit so‘zlar

сурункали ис гази, ўпка, морфологик ўзгаришлар, комплекс даволаш, апоптоз, оксидатив стресс.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar