ТАЖРИБАВИЙ ТИМЭКТОМИЯНИНГ СУЯК КЎМИГИГА ТАЪСИРИ ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Шарипова Р.Ғ.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Тадқиқотнинг мақсади тажрибада тимэктомия фонида оқ зотсиз каламушлар суяк кўмигидаги цитогенетик ўзгаришларни қиёсий ўрганиш ва олинган натижаларни адекват баҳолаш бўлди. Тадқиқотлар учун жами 80 та 3 ойлик, 160-180 гр оғирликдаги оқ зотсиз каламушлар тасодифий танлаш йўли билан олинди. Тимэктомиянинг суяк кўмиги ҳужайралари пролиферацияси фаоллиги, метафаза ва профазалар миқдори пасайиши фонида митоз патологиялари кўпайиши, апоптоз кучайиши суяк кўмиги ҳужайраларига молекуляр даражада салбий таъсир қилиши исботланди, бу эса цитогенетик ўзгаришлар, цитотоксик самара ошишига имкон яратди, апоптоз жараёни кучайиши эса ҳужайралар ДНК сида ўзгаришлар пайдо бўлишига олиб келиши эҳтимолини оширди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarШарипова Р.Ғ.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-10-05
Son26
Betlar264-271
TilRus

Kalit so‘zlar

Тимус, тимэктомия, суяк кўмиги, цитогенетик кўрсаткичлар.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar