Юқумли табиатли диарея билан касалланган оив инфекцияли болаларда ичак микробиомаси ҳолати

Худайкулова Г.К., Муминова М.Т.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Тадқиқот мақсади: Юқумли табиатли диарея билан касалланган ОИВ инфекцияли болаларда ичак микробиотаси ҳолатини ўрганиш.Тадқиқот материали ва услублари. Тадқиқот 2020-2025 йиллар давомида ОИВ-инфекцияли ўткир диарея билан касалланган 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 499 нафар бемор болаларни текшируви асосида ўтказилди. Бемор болалар иккита гуруҳга тақсимланиб ўрганилди: 1-гуруҳни – юқумли табиатли ўткир диарея билан касалланган 261 нафар ОИВ-инфекцияли болалар, 2-гуруҳни – 238 нафар ОИВ-инфекцияли ўткир диарея кузатилмаган болалар ташкил этди. Тадқиқот натижалари: Ичак дисбиозининг IV даражаси асосий гуруҳдагиларнинг 26,4%ида ривожланган бўлса, ичак дисбиозининг мазкур даражаси қиёсий гуруҳдаги болаларда 2,4 баробар ишонарли кам ҳолларда ривожланди. ОИВ-инфекциясининг IV клиник босқичида ичак дисбиозининг III даражаси бўйича гуруҳлар ўртасида ишонарли фарқлар аниқланмади (P>0,05), бироқ ичак дисбиозининг IV даражаси бўйича гуруҳлар ўртасидаги ишонарли фарқ – 1,9 баробарни ташкил этди (P<0,05). Ичак дисбиозининг III даражаси оғир даражадаги иммунотанқисликда асосий гуруҳдаги болаларда қиёсий гуруҳдаги болаларга нисбатан 2,4 баробар ишонарли кам ҳолларда, IV даражаси эса аксинча 3 баробар ишонарли кўп ҳолларда ривожланди. Ўткир юқумли диареяли болаларда юқумли табиатли диареялар билан касалланмаган болаларга нисбатан ОИВ инфекциясидаги вирус юкламаси 1000 нусхадан паст бўлганда ичак дисбиозининг I, II, III ва IV даражалари қиёсий гуруҳга нисбатан ишонарли фарқлар аниқланди, бироқ ОИВ инфекциясидаги вирус юкламаси юқори бўлган ҳолда, ичак дисбиозининг III ва IV даражалари ўртасида фарқлар ишонарли бўлмади. ОИВ инфекциясидаги вирус юкламаси 10000 дан 100000 нусхагача оралиқда бўлган асосий гуруҳ болаларида ичак дисбиозининг IV даражаси қиёсий гуруҳ болаларига нисбатан ишонарли фарқ 1,6 баробар кўп ҳолларда ривожландиХулоса: ОИВ инфекцияли болаларнинг ўткир юқумли диареялар билан касалланиши мазкур юқумли табиатли диареялар билан касалланмаган ОИВ инфекцияли болаларга нисбатан ичак дисбиозидаги чуқур бузилишларига ОИВ инфекциясининг клиник босқичига, иммунтанқислик даражасига ва вирус юклмасига боғлиқ.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarХудайкулова Г.К., Муминова М.Т.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
NashriyotEMU University
ISSN2026-2027, 2181-4007
Nashr sanasi2025-10-05
Son26
Betlar240-246
TilO‘zbek
Ilmiy sohaTibbiyot
Indeksga qo‘shilgan2026-08-27

Kalit so‘zlar

ОИВ инфекцияси, болалар, ўткир юқумли диареялар, ичак микробиомаси

Ilmiy soha

Iqtibos keltirish

APAХудайкулова Г.К., Муминова М.Т. (2025). ЮҚУМЛИ ТАБИАТЛИ ДИАРЕЯ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН ОИВ ИНФЕКЦИЯЛИ БОЛАЛАРДА ИЧАК МИКРОБИОМАСИ ҲОЛАТИ. Гуманитар ва табиий фанлар журнали, (26), 240-246. https://journals.tnmu.uz/index.php/gtfj/article/view/2425
GOST (OAK)Худайкулова Г.К., Муминова М.Т. ЮҚУМЛИ ТАБИАТЛИ ДИАРЕЯ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН ОИВ ИНФЕКЦИЯЛИ БОЛАЛАРДА ИЧАК МИКРОБИОМАСИ ҲОЛАТИ // Гуманитар ва табиий фанлар журнали. – 2025. – № 26. – B. 240-246.
MLAХудайкулова Г.К., Муминова М.Т. “ЮҚУМЛИ ТАБИАТЛИ ДИАРЕЯ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН ОИВ ИНФЕКЦИЯЛИ БОЛАЛАРДА ИЧАК МИКРОБИОМАСИ ҲОЛАТИ.” Гуманитар ва табиий фанлар журнали, (26), 240-246, 2025. https://journals.tnmu.uz/index.php/gtfj/article/view/2425
ChicagoХудайкулова Г.К., Муминова М.Т. “ЮҚУМЛИ ТАБИАТЛИ ДИАРЕЯ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН ОИВ ИНФЕКЦИЯЛИ БОЛАЛАРДА ИЧАК МИКРОБИОМАСИ ҲОЛАТИ.” Гуманитар ва табиий фанлар журнали, (26), 240-246 (2025). https://journals.tnmu.uz/index.php/gtfj/article/view/2425
HarvardХудайкулова Г.К., Муминова М.Т (2025) ‘ЮҚУМЛИ ТАБИАТЛИ ДИАРЕЯ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН ОИВ ИНФЕКЦИЯЛИ БОЛАЛАРДА ИЧАК МИКРОБИОМАСИ ҲОЛАТИ’, Гуманитар ва табиий фанлар журнали, (26), 240-246. https://journals.tnmu.uz/index.php/gtfj/article/view/2425
BibTeX
@article{article2025,
  title = {ЮҚУМЛИ ТАБИАТЛИ ДИАРЕЯ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН ОИВ ИНФЕКЦИЯЛИ БОЛАЛАРДА ИЧАК МИКРОБИОМАСИ ҲОЛАТИ},
  author = {Худайкулова Г.К., Муминова М.Т.},
  journal = {Гуманитар ва табиий фанлар журнали},
  year = {2025},
  number = {26},
  pages = {240-246},
  url = {https://journals.tnmu.uz/index.php/gtfj/article/view/2425}
}

Boshqa maqola uchun iqtibos tayyorlash

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar · 2025-yil arxivi

Tibbiyot sohasidagi boshqa maqolalar

Tibbiyot sohasidagi OAK jurnallari