Кириш. Репродуктив тизим микробиотаси дисбиози аёлларда бепуштликнинг долзарб омилларидан бири ҳисобланади. Микробиота мувозанатининг бузилиши эндометрий рецептивлиги, овуляция самарадорлиги ва имплантация жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.Мақсад. Репродуктив тизим микробиотаси дисбиози билан боғлиқ бепушт аёлларда эхографик кўрсаткичларни баҳолаш ва уларнинг репродуктив функция билан боғлиқлигини аниқлаш.Материали ва усуллари. 2022–2025 йилларда олиб борилган проспектив тадқиқотда 120 нафар репродуктив ёшдаги (18–40 ёш) бепушт аёл текширилди. Иштирокчилар тўрт гуруҳга ажратилди: I — қин ва цервикал канал дисбиози (n=30), II — эндометрий ва бачадон найлари дисбиози (n=30), III — тухумдон дисбиози (n=30), IV — назорат гуруҳи (n=30). Барча иштирокчиларда трансвагинал УТТ ва фолликулометрия ўтказилди, эндометрий қалинлиги ва тухумдон кўрсаткичлари баҳоланди.Натижалар. Қин–цервикал канал дисбиозида эндометрий рецептивлиги қисман бузилган бўлса (антрал фолликуллар сони 6,7±1,3), эндометрий–найлар дисбиозида эндометрий қалинлиги сезиларли пасайди (7,4±1,2 мм; p<0,001). Тухумдон дисбиозида энг кучли ўзгаришлар қайд этилди: антрал фолликуллар сони 3,5±1,1 (p<0,001), овуляция 40% ҳолатда. Корреляцион таҳлил тухумдон дисбиози ва антрал фолликуллар сони ўртасида кучли салбий боғлиқликни кўрсатди (r=–0,52; p<0,01).Хулоса. Микробиота дисбиози бепушт аёлларда эхографик кўрсаткичлар билан яқин боғлиқ бўлиб, айниқса тухумдон ва эндометрий дисбиозлари репродуктив функцияга кучли салбий таъсир кўрсатади.
| Mualliflar | Жураева А.Ж., Шукуров Ф.И. |
|---|---|
| Jurnal | Гуманитар ва табиий фанлар журнали |
| Nashr sanasi | 2025-10-05 |
| Son | 26 |
| Betlar | 195-200 |
| Til | Rus |
бепуштлик, микробиота дисбиози, эхография, эндометрий, тухумдон, овуляция.
Тадқиқотнинг мақсади тажрибада лаборатория ҳайвонлари тимусини CD138 маркёр ва терисини S-100 маркёр ёрдамида иммуногистокимёвий экспрессиясини аниқлаш бўлди. Аниқланишича, граммусбат кокклар чақирган ЙЯЖ бор…
Кириш. Бепуштлик репродуктив ёшдаги аёлларда кенг тарқалган бўлиб, унинг сабаблари орасида эндометрий дисфункцияси муҳим ўрин тутади. Эндометрий рецептивлиги бузилиши имплантация самарадорлиги ва ҳомиладорлик…
Обследовано 300 пациентов с ЦВЗ (дисциркуляторная энцефалопатия 1–2 ст. с артериальной гипертензией, атеросклерозом, сахарным диабетом; ишемический инсульт) и 20 здоровых лиц (контроль). Уровни гомоцистеина (ИФА) и СРБ…
Қалқонсимон без касалликларида ушбу аъзо УТТ натижаларини баҳолаш усулидан фойдаланиш ўрганилаётган патология кечиши ва якуни истиқболини белгилаш бўйича прогностик УТТ мезонлари ишлаб чиқиш ва соғлиқни сақлаш…
Instrumental imaging methods play a crucial role in the diagnostic algorithm of acute adhesive small bowel obstruction (ASBO). Beyond confirming the presence of obstruction, advanced radiological techniques provide…
Hyperprolactinemia, characterized by elevated serum prolactin levels, is often associated with hypothyroidism, pituitary dysfunction, and polycystic ovary syndrome (PCOS). This study aimed to assess the impact of…
Ишемик инсультларда асосий морфологик субстратни мия тўқимасидаги дистрофик, некробиотик ва некрозга учраган ўзгаришлар ташил этиб, аксарият ишемик соҳаларда томирларни камқонлиги, стенози, ангиосклерози, мия тўқимасида…
Мақолада репродуктив ёшдаги аёлларда эндометриал дисфункция билан боғлиқ бачадондан аномал қон кетиш (БАҚК-Е) ҳолатларининг ретроспектив таҳлили келтирилган. Тадқиқот 2021–2022 йилларда шифохонага мурожаат қилган 200…
минимально инвазивная хирургия (МИХ) трансформировала современную абдоминальную хирургию, став стандартом лечения для многих нозологий. Данный обзор представляет собой углубленный анализ ключевых направлений МИХ…
Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраларининг қон кетиши асорати ҳозирги кунда ҳам шошилинч гастроэнтерология ва жарроҳликнинг долзарб муаммоси ҳисобланади. Ушбу патологик ҳолатнинг ривожланишида фақат морфологик…