ИККИНЧИ ТИП ҚАНДЛИ ДИАБЕТ ФОНИДА ЮРАК ИШЕМИК КАСАЛЛИГИ БОР БЕМОРЛАРНИ СТЕНТЛАШ АМАЛИЁТИДАН КЕЙИН АНТИРОМБОТИК ТЕРАПИЯ НАТИЖАЛАРИ

Жарилкасинова Г.Ж., Ахроров Ж.Х.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Ушбу тадқиқотда 2-тур қандли диабет (ҚД2) фонида юрак ишемик касаллиги (ЮИК) бор беморларда стентлашдан кейин турли антитромбоцитар терапия усулларининг самарадорлиги таҳлил қилинди. 40 нафар беморлар икки гуруҳга ажратилди: 1-гуруҳда эверолимус қопламли стент қўйилиб, клопидогрел ёки зугрел қўлланилди, 2-гуруҳда эса зотаролимус қопламли стент ўрнатилиб, шу тартибдаги антитромбоцитар терапия берилди. Даволаш натижаларига кўра, зугрел (прасугрел) қўлланилган беморларда систолик ва диастолик қон босими ҳамда юрак қон чиқариш частотаси сезиларли даражада пасайди. Эхокардиография таҳлилларида гипокинез ва акинез ҳолатлари камайиб, нормокинез кўрсаткичи юқори бўлди. Шу билан бирга, коагуляция кўрсаткичлари (фибриноген, Д-димер, ПТИ) ва иммунологик маркерлар (VEGF A, TNF-α, IL-6) зугрел фонида ишончли даражада нормаллашди. Умумий натижалардан келиб чиқиб, зотаролимус қопламли стент билан зугрел комбинацияси диабетик ЮИК беморларида гемодинамик, коагуляцион ва иммунологик кўрсаткичларни яхшилашда энг самарали усул сифатида тавсия қилиниши мумкин.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarЖарилкасинова Г.Ж., Ахроров Ж.Х.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-10-05
Son26
Betlar74-79
TilRus

Kalit so‘zlar

юрак ишемик касаллиги, 2-тур қандли диабет, стентлаш, клопидогрел, зугрел, гемодинамика, коагуляция, иммунологик кўрсаткичлар.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar