КЛАПАНЛАР ВА ЙИРИК ТОМИРЛАРДА ДЕГЕНЕРАТИВ КАЛЬЦИНОЗ АНИҚЛАНГАН БЕМОРЛАР ИНСТРУМЕНТАЛ ТЕКШИРУВ НАТИЖАЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ

Сагатова Х.М., Тулабоева Г.М., Талипова Ю.Ш., Абдукадирова Н.М., Тоштемиров Ж.И., Мамаражапова Д.А.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Кекса ёшлиларда клапанлар ва қон томирларининг дегенератив калцификацияси долзарб муаммо бўлиб, бу холат ёшга боғлиқ ўзгаришлар ва кексаларда юрак-қон томир касалликларининг кўпайиши билан боғлиқ. Юрак клапанлари ва қон томирлари деворларига калцийнинг чўкиши уларнинг функциясининг бузилишига, қон-томирларининг торайишига ва асоратлар хавфининг ошишига олиб келади. Кекса ёшлиларда клапанлар ва қон томирларининг дегенератив калцификациясини ўрганиш кардиологиянинг мухим муаммоларидан хисобланади. Бу муаммони хал қилиш учун уни эрта аниқлаш, тўғри даволаш ва асоратларини олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш лозим. Бу эса ўз навбатида нафақат кекса ёшли беморларнинг хаёт сифатини яхшилайди, балки ўлим сонининг камайишига олиб келади. Мақолада юрак-қон томир тизимида дегенератив ўзгаришлар бўлган кекса беморларнинг инструментал текширувлар натижаларининг тахлили олиб борилди. Бажарилган иш доирасида 60 ёшдан 85 ёшгача бўлган 200 бемор текширилди, улардан 109 нафари эркаклар ва 81 та аёл. Беморлар икки гуруҳга бўлинган: 1 – гуруҳ (n=120) - дегенератив ўзгаришлар кузатилган беморлар (аорта стенози, митрал етишмовчилик, клапанларнинг комбинациялашган шикастланиши), 2-гуруҳ (n=80) – аниқ атеросклеротик томир ўзгаришлари (уйқу артериялари стенози, оёқ-қўл томирлари сурункали ишемияси, коронар томирлар шикастланиши) бўлган беморлар.Тадқиқот натижасида юрак клапанлари ва йирик томирларида дегенератив ўзгариш кузатилган беморларда эхокардиография ва электрокардиограмма текширувлари ўтказилди. Таҳлиллар натижасига кўра, клапан патологияси ва атеросклероз фонидаги юрак-томир тизимидаги ўзгаришлар, айниқса чап қоринча гипертрофиясининг шаклланиши ва турлари, турли гемодинамик, электрофизиологик ва жинсий омиллар билан яқин боғлиқ эканлиги тасдиқланди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarСагатова Х.М., Тулабоева Г.М., Талипова Ю.Ш., Абдукадирова Н.М., Тоштемиров Ж.И., Мамаражапова Д.А.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-07-28
Son24
Betlar61-66
TilRus

Kalit so‘zlar

қон томирлари ва юрак қопқоқ аппаратларидаги дегенератив ўзгаришлар, калцификация, юрак клапанлари, коронар томирлар, эхокардиографик текширув, ЭКГ.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar