БАКТЕРИАЛ ИНФЕКЦИЯЛАРДА ИНДИВИДУАЛ ДОЗАЛАШ УСУЛЛАРИ: PK/PD ПАРАМЕТРЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Сиддиқов О.А.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Сўнгги йилларда антибиотикларга резистентлик (АР) — жаҳон миқёсида тиббиёт ва жамоат саломатлиги соҳасидаги энг жиддий муаммолардан бири сифатида тан олинмоқда. Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) антибиотикларга қарши резистентликни XXI асрнинг глобал хавфи деб эътироф этган. Ушбу мақолада антибиотик терапияда индивидуал дозалашни тўғри амалга оширишда фармакокинетик (PK) ва фармакодинамик (PD) параметрларнинг аҳамияти тўғрисидаги мақолалар таҳлил қилинди. Анъанавий дозалаш усулларида умумий тана вазни ва клиник холатлар асосида доза танланади. Лекин бу усул микроорганизмнинг MIC қийматини, беморнинг метаболик хусусиятларини ва клиренсини инобатга олмайди. PK/PD параметрларига асосланган индивидуал дозалаш бу муаммоларни ҳал қилади. PK/PD параметрларига асосланган индивидуал дозалаш бактериал инфекцияларда самарали антибиотик терапияни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу ёндашув орқали микробларга қарши резистентлик камаяди, клиник самарадорлик ошади, дори воситаларининг нохуш таъсирлари камаяди. Келажакда PK/PD моделига асосланган индивидуал дозалаш умумий амалиётда кенгроқ жорий қилиниши лозим.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarСиддиқов О.А.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-07-05
Son23
Betlar171-174
TilRus

Kalit so‘zlar

фармакокинетик, фармакодинамик, AUC, MIC, Cmax, резистентлик

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar