CУРУНКАЛИ АЛЛЕРГИК ДЕРМАТИТЛАРНИ ДАВОЛАШДА ҒОЗ ЁҒИ ТАРКИБЛИ СУРТМАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ

Каримова Ф.Р., Қаюмов Х.Н.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Ушбу тадқиқотда сурункали аллергик дерматитларни даволашда ғоз ёғи асосида тайёрланган суртмаларнинг самарадорлиги баҳоланди. 123 нафар бемор уч гуруҳга ажратилиб, ҳар бирига турли суртмалар: 1-гуруҳда ғоз ёғи+алоэ экстракти+бетаметазон, 2-гуруҳда ғоз ёғи+алоэ экстракти, 3-гуруҳда эса фақат бетаметазон таркибли суртма қўлланилди. Даволаш курсидан сўнг, I ва III гуруҳларда қичишиш ва тошмаларнинг майдон бўйича қисқаришида яққол яхшиланиш кузатилди. II гуруҳда ҳам ижобий натижалар қайд этилган, аммо ўртача симптомлар қисман сақланган. Умумий натижалардан келиб чиқиб, ғоз ёғи асосидаги модификацияланган суртмаларни комплекс терапиянинг самарали ва хавфсиз компоненти сифатида тавсия қилиш мумкин.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarКаримова Ф.Р., Қаюмов Х.Н.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-07-05
Son23
Betlar93-97
TilRus

Kalit so‘zlar

сурункали аллергик дерматит, ғоз ёғи, бетаметазон, қичишиш, терида тошмалар, клиник самарадорлик.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar