БОЛАЛАР ОҒИЗ СУЮҚЛИГИ ТАРКИБИНИ ЎРГАНИШНИНГ РЕЦИДИВЛАНУВЧИ ГЕРПЕТИК СТОМАТИТДАГИ ТАШҲИСИЙ ҚИЙМАТИ

Разикова Д.К., Нуралиева Х.О.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Тадқиқот мақсади рецидивланувчи герпетик стоматит мавжуд болалар оғиз суюқлиги таркибини ўрганишнинг ташҳисий қийматини баҳолаш бўлди. Аниқланишича, рецидивланувчи герпетик стоматит ташҳисланган болалар оғиз суюқлигидаги қон шаклли элементлари соғломларга нисбатан 1,24, нитритлар 2,0, оқсил 3,10 мартага кўп аниқланди. Шу касаллик аллергик касалликлар билан бирга келганда қон шаклли элементлари ва лейкоцитлар соғломлар кўрсаткичларидан 4,76 ва 8,32 мартага ишонарли кўпайгани аниқланди, оқсил асосий гуруҳда назорат ва таққослаш гуруҳларига нисбатан мос равишда 3,25 ва 1,05 мартага ошди, кетон асосий гуруҳда бошқа гуруҳларга нисбатан 1,39 ва 1,36 мартага ишонарли кўп аниқланди. Оғиз суюқлигида аниқланган глюкоза назорат гуруҳига нисбатан 1,28 мартага ишонарли ошди, таққослаш гуруҳи шу параметрига нисбатан 1,11 мартага ишонарсиз даражада кўп бўлди. Оғиз суюқлигидаги нитритлар бўйича ҳам шундай ўзгаришлар тенденцияси кузатилди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarРазикова Д.К., Нуралиева Х.О.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-06-11
Son22
Betlar133-140
TilRus

Kalit so‘zlar

рецидивланувчи герпетик стоматит, аллергик касаллик, болалар оғиз суюқлиги, ташҳисий қиймат.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar