БИРЛАМЧИ ОИВ-ИНФЕКЦИЯСИ МАВЖУД ШАХСЛАР ГУМОРАЛ ИММУНИТЕТ ҲОЛАТИ ВА ЦИТОКИН СТАТУСИНИ БАҲОЛАШ

Нуралиев Н.А., Юлдашев Н.Б.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Мақсад: ОИВ-инфекцияси бирламчи аниқланган шахслар гуморал иммунитет ҳолати ва цитокин статусига баҳо бериш бўлди. Аниқланишича, бирламчи ОИВ-инфекцияси мавжуд шахслар қон зардобидаги иммуноглобулинлар концентрацияларида ўзгаришлар тенденцияси бир хил бўлган бўлса ҳам, ўзгаришлар интенсивлиги фарқли бўлди. Бу ҳолат гуморал иммунитет кучайиши баробарида бирламчи иммун жавобда зўриқиш борлиги, аммо иккиламчи иммун жавобда яққол етишмовчилик борлигини кўрсатди. Ушбу шахслар қон зардобида IL-1β, IL-6, IL-4, IL-10 концентрациялари миқдорий жиҳатдан ошди. Яллиғланиш жараёни шаклланиши ва вирусга қарши иммунитетда IL-1β нинг ўрни IL-6 га нисбатан юқори бўлди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarНуралиев Н.А., Юлдашев Н.Б.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-06-11
Son22
Betlar104-111
TilRus

Kalit so‘zlar

ОИВ-инфекцияси, гуморал иммунитет, цитокинлар, иммун жавоб, иммунологик кўрсаткичлар ўзгариш интенсивлиги.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar