ТУРЛИ КЎРИНИШДАГИ НУРЛАНИШЛАРНИНГ ОРГАНИЗМГА ТАЪСИР ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА ЭКСПЕРИМЕНТАЛ МОДЕЛЛАР ЯРАТИШ АСОСЛАРИ

Нуралиев Н.А., Жабборова О.И.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2024-yil

Annotatsiya

Организмга турли дозадаги нурланишлар (0,2 Гр ва 5 Гр) таъсирини адекват баҳолаш мақсадида оқ зотсиз каламушларни жалб қилган ҳолда тажрибавий тотал ўткир ва сурункали нурланишлар экспериментал моделлари яратилди. Ушбу экспериментал моделлар ҳаққонийлиги 10 та тавсия этилган тамойиллар (лаборатория ҳайвонларини танлаш; ташқи таъсиротга жавоб реакциясини аниқлаш; яшовчанлик даражасини аниқлаш; оғриқни сезиш остонаси ўзгаришларини аниқлаш; сезгирлик; валидлик; релевантлик; ишончлилик; этиклик; хавфсизлик) асосида исботлаб берилди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarНуралиев Н.А., Жабборова О.И.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2024-09-26
Son14
Betlar73-79
TilRus

Kalit so‘zlar

экспериментал моделлар, ўткир ва сурункали нурланиш, оқ зотсиз каламушлар, оғриқни сезиш остонаси.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar