ТУТУНЛИ ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАЪСИРИДА ЖИГАРДА КУЗАТИЛАДИГАН МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРНИ ДАВОЛАШДА МЎМИЁНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ

Халимова , Дилрабо Жалиловна

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Сурункали тутунли тамаки маҳсулотлари таъсирида оқ зотсиз каламуш жигарида морфологик ўзгаришлар сезиларли даражада намоён бўлди. Жигар тўқимасида яллиғланиш, паренхиманинг дистрофик ўзгаришлари ва томирлар ичида тўлақонлик каби патологик жараёнлар қайд этилди. Бу ҳолат жигар ҳужайраларининг ишлаб чиқариш фаолиятини ва уларнинг тузилишини жиддий даражада бузади.Тадқиқот натижаларига кўра, гепатоцитларнинг ҳажми ва ядро ҳажми аниқ кичрайганлиги қайд этилди. Гепатоцитларнинг ҳажми 4,3±0,17 мм² га, ядро ҳажми эса 3,93±0,16 мм² га тушган. Бундан ташқари, синусоидларнинг кенгайиши кузатилиб, уларнинг ўлчами 14,9±0,26 мкм гача ошганлиги қайд этилди. Бу ўзгаришлар жигарнинг яллиғланиш жараёнлари ва микроциркуляциянинг бузилиши билан боғлиқ бўлиб, тўқималарга кислород ва озуқа моддалар етказиб беришдаги камчиликларнинг асосий кўрсаткичлари ҳисобланади.Даво жараёнида мўмиёнинг самарали таъсири намоён бўлди. Мўмиё билан даволангандан сўнг, гепатоцитларнинг ҳажми 5,7±0,22 мм² га етди. Ядро ҳажми 4,33±0,21 мм² ни ташкил этди. Шунингдек, синусоидларнинг ўлчами 1,23 мартага кичиклашиб 12,1±0,27 мкм га тушганлиги қайд этилди. Бу ҳолат мўмиёнинг регенератив ва яллиғланишга қарши хусусиятларини ҳамда микроциркуляцияни тиклашдаги самарадорлигини кўрсатади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarХалимова , Дилрабо Жалиловна
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-03-21
Son18
Betlar124-128
TilRus

Kalit so‘zlar

тамаки, дистрофик ўзгаришлар, гепатоцитлар, микроциркуляция, синусоидлар, мўмиё.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar