МОДИФИКАЦИЯЛАНГАН ПОЛИСАХАРИД ЁРДАМИДА КОАГУЛЯЦИОН ГЕМОСТАЗНИ БОШҚАРИШ

Тулисова , Ситора Октямшеровна

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Ҳозирги кунда дунёда юрак-қон томир тизими касалликлари билан оғриган беморлар сони бошқа тизимдаги касалликлар сонидан анча кўп эканлиги маълум. Бунда асосан қон ва унинг таркибидаги компонентлари дисфункцияси туфайли касалликлар сони ортиб бормоқда. Буларнинг ичида қоннинг реологиясини бир меъёрда сақланишида ва ички қон кетиши, жароҳатланганда организмни ҳимоя қилувчи гемостаз тизимида юзага келувчи бузилишлар бевосита организмда патологик ҳолатларга сабаб бўлади. Ушбу нуқтаи назардан, гемостаз тизимининг функционал регуляция механизмларини илмий асосда ўрганиш, турли биологик фаол моддаларнинг гемостазнинг турли омилларига таъсир механизмларини аниқлаш учун олиб бориладиган тадқиқотлар долзарб ҳисобланади. Тромбоцит қон ивишининг бирламчи гемостаз жараёнида иштирок этувчи қоннинг шаклли элементи ҳисобланиб, қон томирларининг эндотелиал хужайраларига, уларнинг фаолияти муътадил бўлиши учун зарур булган моддаларни етказиб туради. Қоннинг ивишида иштирок этадиган тромбоцит ҳужайраларининг функционал фаоллиги гемостаз тизимида муҳим ҳисобланади. Бу эса тромбоцит хужайраларида бўладиган Са2+ - транспортларини ўрганиш ва уларни биологик фаол бирикмалар ёрдамида бошқариш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarТулисова , Ситора Октямшеровна
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-01-07
Son17
Betlar206-216
TilRus

Kalit so‘zlar

гемостаз, контактли-калликреин-кинин-каскадли активация, Протромбиназа, CЦ-GSC-83 бирикмаси.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar