ЗАМОНАВИЙ АБДОМИНАЛ ЖАРРОҲЛИКДА ПЕРИТОНИТ МУАММОСИ

Рахимов Б.К., Расулов Х.А., Эшонкулова Б.Д.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Перитонит мавзусининг долзарблиги унинг жарроҳлик касалликларининг асорати сифатида тез-тез учраши ҳамда ушбу патологияда ўлим кўрсаткичининг юқорилиги билан асосланади. Перитонитни даволашда оператив даво асосий ўринни эгаллайди. Замонавий абдоминал жарроҳликда, одатда, айрим омиллар ёки уларнинг мажмуаси босқичли жарроҳлик даво усулига бўлган кўрсатмани шакллантириб беради. Умумий қон оқимидан токсинларни йўқотиш учун қўлланиладиган детоксикациянинг замонавий усуллари етарли саналади. Ушбу ишда ўткир перитонитнинг беморларда учраш сони, даво тактикаси ва усулини танлаш масалалари, операцияга кўрсатмалар, унинг тури, ҳажми ва тавсифига доир маълумотлар келтирилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarРахимов Б.К., Расулов Х.А., Эшонкулова Б.Д.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-01-07
Son17
Betlar171-175
TilRus

Kalit so‘zlar

қорин парда, қорин бўшлиғи, йирингли перитонит, ўткир перитонит, хирургик даво.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar