СУРУНКАЛИ КАМҚОНЛИГИ БЎЛГАН БЕМОРЛАРДА ЭРИТРОПОЭЗ БУЗИЛИШИНИНГ ПАТОГЕНЕТИК ЖИҲАТЛАРИ

Акбарова , Ранохон Комилжоновна, Сулейманова , Дилора

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2024-yil

Annotatsiya

Тадқиқот мақсади – сурункали касалликлар камқонлиги (СКК) беморларида эритропоэтин, витамин В12, фолий кислотасини комплекс тарзда ўрганиш, ва уларнинг аҳамиятини баҳолаш. Тадқиқот услуби – сурункали касалликлар камқонлиги (СКК) ташҳиси билан даволанган 331 беморларни ретроспектив материаллари, яъни касаллик тарихлари тахлил этилди. Беморлар ёши 20 ёшдан 86 ёшгача. Олинган натижалар – СКК беморларда камқонликни даволашда асосан гемотрансфузия (91,3% беморларда) ва темир препаратлари (92,22% беморларда) қўлланилган, яъни камқонликни даволашда патогенетик ёндашув бўлмаган. Ушбу тадқиқотда 70 СКК беморларида зардобдаги темир, феритин, трансферрин, фолий кислотасини миқдори аниқланди ва батафсил тахлил этилди. Беморларни зардобдаги темир, ферритин, трансферрин, фолий кислотасини кўрсаткичларида камқонликни оғирлик даражасига ва ёшига нисбатдан ишончли фарқлар аниқланди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarАкбарова , Ранохон Комилжоновна, Сулейманова , Дилора
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2024-10-29
Son15
Betlar249-251
TilRus

Kalit so‘zlar

анемия, ферритин, омиллар, зардобдаги темир, сурункали касалликлар камқонлиги.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar