ИККИТА ҲАР ХИЛ В–ЛИМФОИД ИММУНОФЕНОТИПГА ЭГА БЛАСТ ПОПУЛЯЦИЯСИДАН ТАШКИЛ ТОПГАН ЎТКИР В–ЛИМФОБЛАСТ ЛЕЙКОЗ (КЛИНИК КУЗАТУВ)

Абдуллаева Н.Ш., Каримов Х.Я., Ражабова З.А., Бобоев К.Т., Садикова Ш.Э., Алимов Т.Р., Махмудова М.М., Латипова Н.Р., Гиёсов Б.Б., Бердиева Ш.О.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2024-yil

Annotatsiya

Мақсад. Ушбу мақолада 60 ёшли эркак беморда иммунофенотипик икки хар ҳил бласт популяциясидан келиб чиқган В–лимфобласт лейкознинг кам учрайдиган турини ёритиб бериш мақсад қилинган.Материал ва методлар. Текширув материали Республика ихтисослаштирилган гематология илмий–амалий тиббиёт маркази (РИГИАТМ), 1–гематология бўлимида ўткир лимфобласт лейкоз (ОЛЛ) ташҳиси билан даволанаётган 60 ёшдаги эркак бемор М. Б. бўлди. Беморда лейкознинг кам учрайдиган турини аниқлашда юқори технологик текширув усуллари – оқим цитометрия усулида иммунофенотплаш анализи, стандарт цитогенетик текширув, FISH анализи, ПЦР анализларидан, қонни клиник лаборатор текширувидан фойдаланилди.Хулоса. Кам учрайдиган лейкоз турларини аниқлашда юқори технологик текширув усуллари аниқ ва чуқурлаштирилган ташхис қўишда ўрни катта бўлиб, айнан оқим цитометрия усулида иммунофенотиплаш анализи ёрдамида касаллик субстрати иккита хар ҳил иммунофенотипли В–лимфоид бласт популяциясидан иборатлиги аниқланди. Барча текширув усуллари бир–бирини тўлдириб, уларнинг натижалари пировардида клиницистнинг тўғри ташхис қўйиб, керакли даво тактикасини вақтида танлашига, касалликни мониторинг қилишга ва прогнозлашга имкон беради.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarАбдуллаева Н.Ш., Каримов Х.Я., Ражабова З.А., Бобоев К.Т., Садикова Ш.Э., Алимов Т.Р., Махмудова М.М., Латипова Н.Р., Гиёсов Б.Б., Бердиева Ш.О.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2024-10-29
Son15
Betlar230-235
TilRus

Kalit so‘zlar

ўткир В–лимфобласт лейкоз, иммунофенотиплаш, FISH, стандарт цитогенетика, ПЦР–анализи.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar