ОРҚА БУТСИМОН БОҒЛАМ ЖАРОҲАТИ ДИАГНОСТИКАСИ, ПАТОГЕНЕЗИ ВА ЗАМОНАВИЙ ДАВОЛАШ УСУЛИ

Ирисметов, Мурожон Эргашевич, Хошимов , Жавлон Таваккалович, Таджимуродов , Мурод Бахадирович, Режабов , Қурбон Нурмаматович

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2024-yil

Annotatsiya

Тадқиқот иши Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий -амалий тиббиёт маркази (РИТОИАТМ) спорт травмаси бўлимида 2016-2022 йилларда тизза бўғими орқа ностабиллиги билан хасталанган 34 нафар беморни даволаш натижаларига асосланган. Беморлар ёши 20 ёшдан 60 ёшгача бўлган. Улардан 4 нафари аёллар, 30 нафарини эркаклар ташкил қилган. Касаллик этиологиясига караб ушбу беморлар қуйидагича тақсимланган: касаллик анамнезидан йўл транспорт ҳодисаси 17 та (50%) беморда, хўжалик жароҳати 7 (20.5%)беморда, спорт машғулотлари вақтида 9 (26.5%), бахтсиз ходиса 1 (3%) беморда қайд этилган. Мазкур тадқиқот ишида клиник, тизза бўғимининг рентген, МРТ текширув усулларидан фойдаланилган. Артроскопик даволашнинг самарадорлиги операциядан кейин 8 хафтадан 6 ойгача бўлган муддатларда клиник баҳоланган. Беморлар шикоятида салбий симптомларнинг йўқлиги, беморнинг кундалик турмуш тарзига қайтиши мумкинлиги каби омиллар ижобий клиник натижалар деб ҳисобланган. Ишлаб чиқилган протоколни кўллаш тизза бўғими орқа ностабиллиги ва унинг рецидивлари учраш ҳолларининг камайишига олиб келди. Тизза бўғимининг орқа ностабиллигини артроскопик усулда даволаш аньанавий хирургик усулда даволашга нисбатан шикастланган бўғимнинг функциясини оптимал муддатларда тиклаш, беморларни одатий кундалик фаолиятига қайтариш ва уларнинг ҳаёт тарзини ва сифатини яхшилаш имконини беради.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarИрисметов, Мурожон Эргашевич, Хошимов , Жавлон Таваккалович, Таджимуродов , Мурод Бахадирович, Режабов , Қурбон Нурмаматович
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2024-04-10
Son8
Betlar240-246
TilRus

Kalit so‘zlar

тизза бўғими, орқа ностабиллик, орқа бутсимон боғлам, артроскопия.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar