БОЛАЛАРДА НЕХОДЖКИН ЛИМФОМАЛАРНИНГ КЛИНИК-ИММУНОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ ҲАМДА ДАВОЛАШНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЗАМОНАВИЙ ҚАРАШЛАР

Султанова, Лола Джахонкуловна, Адизов , Изроил Шукурович

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2024-yil

Annotatsiya

Неходжкин лимфомалар (НХЛ) иммуноформологик, цитологик ва клиник хусусият­лари бўйича турлича бўлган ўсмаларнинг гетероген гуруҳини ўзида намоён этиб, болалар онкологик касал­ликлари тузилишида лейкоз ва марказий нерв тизими ўсмаларидан кейин учинчи ўринда туради. НХЛ га болалар аҳолисида барча хавфли ўсмаларнинг 7,4% и тўғри келади ва бир қатор муаллифларнинг маълу­мотларига кўра сўнги йилларда касалланганлар сони ўсмоқда [5]. Лекин болаларда НХЛ даволашнинг про­гнози нисбатан яхши бўлишига қарамасдан, ушбу гуруҳ беморларда асосий муаммо кимё терапияси асо­ратлари улушини орттирмасдан даволаш кўрсаткичларини яхшилаш ҳисобланади [7]. Хавфли ўсмалар кимё терапиясининг асоратларини даволаш болалар онкологиясида долзарб муаммолардан бири бўлиб келмоқда. Мамлакатимизда НХЛ дан азият чекадиган болаларнинг умумий сони 2015-йилдан 2022-йилгача жуда кўп бирламчи аниқланган ҳолатларни ташкил этади. Ушбу тоифа бемор болаларда летал якунлар­нинг асосий сабаблари, касаллик ўтказиб юборилган ҳолатлардан ташқари, кимё терапиясидан кейин ри­вожланган оғир инфекцияли асоратлар, энтерал етишмовчилик ривожланиши, миелотоксик синдром ҳисобланади, бу даволаш режимининг бузилишига ва бунинг оқибатида ўсманинг жадал ривожланиши ва эрта қайталанишига олиб келади [9]. Ўзбекистон Республикасида хавфли ўсмалари мавжуд болаларда касалликнинг ўсиб бориши кузатил­моқда, бунда 80% ҳолатларда улар лимфоид келиб чиққанлиги аниқланган. Иқтисодий ресурслар чеклан­ганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасида 2018-йилгача имммуногистокимёвий тадқиқот ўтказиш им­консиз бўлганлиги туфайли НХЛ мавжуд барча болаларда ҳам Б- ва Т-ҳужайра вариантлари аниқланмаган. Бу, шубҳасиз, танланган кимё терапия схемаси эмпирик тайинланиши ва даволаш натижалари қониқарсиз бўлишига олиб келган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarСултанова, Лола Джахонкуловна, Адизов , Изроил Шукурович
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2024-04-10
Son8
Betlar123-127
TilRus

Kalit so‘zlar

лимфома, локализация, сабаблари, даволаш, диагностика.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar