ЎТКИР НУРЛАНИШ ТАЪСИРИДА ЮРАКДАГИ МОРФО-ФУНКЦИОНАЛ ЎЗГАРИШЛАРНИ ДАВО-ПРОФИЛАКТИКАСИГА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

Султанова , Лола Джахонкуловна, Кежаев , Завкиддин Махмудович

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2024-yil

Annotatsiya

Жаҳонда ҳозирги кундаги етакчи илмий марказлар тадқиқотчи-олимлари радиациянинг организмга таъсир қилиш максимал дозалари, уларнинг организмда қайтар ва қайтмас патологик жараёнлар келтириб чиқариш муддатлари, сурункали нурланишларнинг организм тизим ҳамда аъзоларига таъсир даражаси, радиопротектив воситалар ишлаб чиқариш ва ишлатиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилиб, натижаларини эълон қилганлар. Шунингдек, сурункали нурлагиш натижасида организмда юрак етишмовчилигига олиб келади. Қон айланишининг бузилиши кўплаб клиник синдромларга асосланган, патогенетик жиҳатдан турли таъсир мунособатларига чамбарчас боғлиқ ҳолда кузатилади. Юрак етишмовчилиги аввало тўқима ва органларда нормал қон айланишини таъминлай олмайдиган патологик ҳолат ҳисобланади. Сурункали нурланиш ҳаддан ташқари юрак етишмовчилигига сабаб бўлади. Ушбу юрак етишмовчилигининг ривожланиши миокарднинг узоқ муддатли ортиқча ишлаши бўлиб, бу қоннинг юракдан катта томирларга (ортиқча ишлаши) чиқиши ёки юракка қон оқимининг ҳаддан ташқари кўпайиши натижасида юзага келади [5,9,10,12]. Инсон организмга ҳар қандай ташқи физик, кимёвий ва биологик таъсирлар ушбу организм аъзолари тузилиши, функцияси ўзгаришига олиб келади. Бунда организм компенсатор-мослашув механизмлари доирасида клиник-лаборатор параметрлар, жумладан аъзолар морфологиясини ўзгартириш орқали жавоб беради. Бундай ташқи таъсир қилувчи омиллардан бири сурункали нурланиш манбалари бўлиб, улар маълум дозаларда организм аъзо ва тизимларига салбий таъсир кўрсатиши исботланган. Сурункали нурланиш (радиация) таъсирида юзага келадиган нур касаллиги организмнинг патологик ҳолати бўлиб, ионланувчи нурланишнинг максимал йўл қўйилган меъёрларидан юқори дозалари таъсирида келиб чиқади. Нурланишлар таъсирида организмдаги ўзгаришлар, шу жумладан аъзолар морфологик хусусиятлари ҳамда нурланиш таъсирини камайтириш бўйича даволаш-профилактика тадбирларини ишлаб чиқиш ўз долзарблигини йўқотгани йўқ [10,13].

Maqola ma’lumotlari
MualliflarСултанова , Лола Джахонкуловна, Кежаев , Завкиддин Махмудович
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2024-04-10
Son8
Betlar108-112
TilRus

Kalit so‘zlar

нурланиш, юрак, ўрганиш, нурланиш, морфологик хусусият.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar