ЙИРИК БЎҒИМЛАР ЧИҚИШЛАРИ ВА СИНИБ-ЧИҚИШЛАРИ АСОРАТЛАРИНИ СУД-ТИББИЙ БАҲОЛАШ

Жўраев , Илҳом Ғуломович, Индиаминов , Сайит Индиаминович

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2024-yil

Annotatsiya

Йирик бўғимлар чиқишлари ва синиб-чиқишлари билан даволанишда бўлган беморларда кузатиладиган яқин ва узоқ оқибатли асоратларни ва уларнинг реабилитация муддатини аниқлаш орқали шикаст оғирлик даражасини баҳолаш мақсадида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиалида стационар ва амбулатор шароитда даволанган 60 нафар беморлар диагностикаси ва даволаш натижалари ўрганилган. Қайд этилганки, бўғимларнинг асоратланмаган чиқишлари билан боғлиқ соғлиқнинг бузилиш давомийлиги 3 ойдан 6 ойгача бўлган муддатни ташкил этади. Умумий меҳнат қобилиятининг турғун равишда йўқотилиш ҳажми 30% дан ошмади. Асоратланган синиб-чиқишлар билан соғлиқнинг бузилишининг давомийлиги ҳам 3 ойдан 6 ойгача бўлади, аммо, бунга умумий меҳнат қобилиятини турғун йўқотиш ҳажми 20% дан 60 гачани ташкил этади. Eлканинг, билакнинг чиқиши ва синиб - чиқиши кўпинча билвосита таъсир механизми натижасида юзага келади. Соннинг бўғим тузилмалари шикастланиши, сонга куч таъсир қилиш шароитида таъсирот бўғимнинг имкониятларидан ошиб кетганда содир бўлади - билвосита механизм. Ошиқ-болдир бўғимдаги чиқишлар ва синиб-чиқишлар шаклланиши билвосита таъсир механизми натижасида, - оёқнинг ҳаддан ташқари куч билан эгилиши ёки айланиши туфайли ҳосил бўлади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarЖўраев , Илҳом Ғуломович, Индиаминов , Сайит Индиаминович
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2024-05-21
Son10
Betlar111-115
TilRus

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar