ЙИРИК БЎҒИМЛАР ЛАТ ЕЙИШИ, БОҒЛАМАЛАР ЧЎЗИЛИШИ ВА УЗИЛИШЛАРИ ҲОЛАТЛАРИДА КУЗАТИЛАДИГАН АСОРАТЛАРИНИНГ СУД-ТИББИЙ АҲАМИЯТИ

Жўраев , Илҳом Ғуломович, Индиаминов , Сайит Индиаминович

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2024-yil

Annotatsiya

Йирик бўғимлар лати, пай чўзилиши ва узилиши билан даволанишда бўлган беморларда кузатиладиган яқин ва узоқ оқибатли асоратларни ва уларнинг реабилитация муддатини аниқлаш орқали шикаст оғирлик даражасини баҳолаш мақсадида йирик бўғимлари жароҳати билан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиалида стационар ва амбулатор шароитда даволанган 121 нафар беморлар тиббий хужжатлари таҳлил қилинди. Қайд этилдики, ички тузилмаларга зарар етказмасдан бўғимларнинг юмшоқ тўқималарининг лат ейишлари билан боғлиқ соғлиқнинг бузилиш давомийлиги бир ҳафтагача бўлган муддатни ташкил этади. Гемартроз кўриниши билан асоратланган бўғимлар латида бу давр 1-2 ҳафтадан 12-14 ҳафтагача бўлган муддатдан иборат бўлади. Синовит ва йирингли артрит, шунингдек, бўғим капсуласининг ёрилиши кўринишидаги асоратлар билан боғлиқ бўғимлар лат ейиши 21 кундан-120 кунга қадар муддатга соғлиқнинг бузилишига олиб келди ва бунда умумий меҳнат қобилиятининг турғун равишда йўқотилиш кузатилмайди. Бўғим боғламаларининг асоратланмаган узилиши билан боғлиқ жароҳатланишларда соғлиқнинг бузилиши давомийлиги 4-6 дан 7-9 ҳафтагача бўлади. Баъзи ҳолатларда боғламалар узилиши узоқ муддатларида контрактуралар, бўғимлар биомеханикасининг бузилиши, суякнинг асептик некрози ва деформацияловчи остеоартроз каби асоратлар юзага келди. Бундай ҳолатларда соғлиқнинг бузилиш давомийлиги 4-5 ойдан кўпни ташкил этади. Бундан ташқари, асептик некроз ва остеоартрит ҳолатлари жабрланган шахсларда умумий меҳнат қобилиятининг 1/3 қисмидан кўпининг турғун йўқотилишига олиб келади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarЖўраев , Илҳом Ғуломович, Индиаминов , Сайит Индиаминович
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2024-05-21
Son10
Betlar106-110
TilRus

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar