КАЛАМУШ МОЯГИ ҲУЖАЙРАВИЙ ТУЗИЛМАЛАРИНИНГ МОРФОФУНКЦИОНАЛ ХУСУСИЯТЛАРИ

Ильясов , Азиз Саидмуратович, Умаркулов , Бахтиёр Синдоркулович

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2024-yil

Annotatsiya

Қалқонсимон без гормонлари деярли барча тўқималарда ўсиш, ривожланиш ва метаболизмнинг муҳим регулятори бўлиб, қалқонсимон без ҳолатининг ўзгариши кўплаб органлар ва тизимларга таъсир қилади. Кўп йиллар давомида мояк қалқонсимон без гормонига жавоб бермайдиган орган сифатида кўриб чиқилган бўлса-да, энди қалқонсимон без гормони мояк ривожланиши ва фаолиятида муҳим рол ўйнаши аниқ. Маълумотларнинг катта миқдори қалқонсимон безнинг гормонлари стероидогенез ва сперматогенезга таъсир қилишини кўрсатади. Трийодтирониннинг (Т3) сертоли ҳужайраларининг кўпайиши ва функционал камолотини назорат қилишдаги иштироки, шунингдек, унинг постнатал лейдиг ҳужайраларининг дифференциацияси ва стероидогенездаги роли кенг тарқалган. Ривожланиш давомида ва балоғат ёшида мояк ҳужайраларида қалқонсимон гормон рецепторлари мавжудлиги Т3 нинг ўз таъсирини келтириб чиқариш учун бевосита ушбу ҳужайраларга таъсир қилиши мумкинлигини англатади. Шунга карамай калқонсимон без гормонларининг сертоли ва жинсий ҳужайраларига таъсир қилиш механизмлари ҳали ҳам ноаниқ ва без гормонлари сертоли ва жинсий ҳужайраларининг кўпайишини қандай назорат қилишини, мояк паракрин омилларини тартибга солишини ва буларнинг сперматогенез, сперма ҳаракати каби морфо-функционал ҳодисаларга қандай таъсир қилишини аниқлаш учун қўшимча морфологик тадқиқотларни ўтказиш зарурияти хозирги куннинг долзарб муаммосидир.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarИльясов , Азиз Саидмуратович, Умаркулов , Бахтиёр Синдоркулович
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2024-02-19
Son7
Betlar62-67
TilRus

Kalit so‘zlar

каламуш, мояклар, сперматогоний, сперматоцит, сперматид, сперматозоид ва сертоли ҳужайра.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar