АМУДАРЁ БЎЛИМИДА АПТЕКА ХИЗМАТИ ТАРИХИ (1873-1924 ЙИЛЛАР)

Кунгратбаев, Азамат Алламбергенович

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар · 2026-yil

Annotatsiya

Ушбу мақолада Амударё бўлимида XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX аср бошларида (1873-1924 йиллар) фармацевтика хизматининг шаклланиши ва ривожланиши таҳлил этилади. Тадқиқотда мазкур даврда Амударё минтақасида тиббий ёрдам кўрсатишнинг асосий йўналишлари, дорихоналар фаолияти, уларнинг таркиби, дори воситалари билан таъминланиши ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш жараёнлари ўрганилган. Мақолада Россия империяси мустамлакачилиги даврида Амударё ўлкасида тиббиётнинг аҳволи, хусусан, аптека хизматининг ривожланишига таъсири хусусида сўз юритилади. Шунингдек, ўлкада янги дорихоналар очилиши, уларнинг моддий-техник базаси, мутахассислар тайёрланиши ва доривор ўсимликлардан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Мақолада архив ҳужжатлари, статистик маълумотлар ва тарихий адабиётлар асосида Амударё бўлимида аптека хизматининг ўзига хос хусусиятлари ва эволюцияси очиб берилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarКунгратбаев, Азамат Алламбергенович
JurnalҚўқон ДПИ. Илмий хабарлар
Nashr sanasi2026-06-01
Jild8
Son4
Betlar1759-1764
TilIngliz
DOI10.70728/a.series.ijt.v08.i04.075

Kalit so‘zlar

Амударё, фармацевтика хизмати, дорихона, тиббиёт, Россия империяси, мустамлакачилик, 1873-1924 йиллар, доривор ўсимликлар, соғлиқни сақлаш.

Ilmiy soha

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар jurnalidan boshqa maqolalar

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар — barcha maqolalar