ФУНКЦИОНАЛ СИНАМАЛАР АСОСИДА ИНСОН ОРГАНИЗМИНИНГ АДАПТАЦИОН ПОТЕНЦИАЛИНИ БАҲОЛАШНИНГ ФИЗИОЛОГИК МЕХАНИЗМЛАРИ

Озода, Бекмуродовна СамДТУ

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар · 2026-yil

Annotatsiya

Сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгариши, ҳаво ҳароратининг барқарор ошиб бориши, урбанизация ва турмуш тарзининг ўзгариши инсон организмининг адаптацион тизимларига кучли таъсир кўрсатмоқда. Психоэмоционал зўриқишнинг ортиши ва жисмоний фаолликнинг камайиши ташқи муҳит омилларига мослашиш механизмларининг издан чиқишига олиб келмоқда. Бу ҳолат айниқса қуруқ ва иссиқ иқлимга эга ҳудудларда яшовчи аҳоли учун долзарб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси иқлим шароити юқори ҳарорат, паст намлик ва узоқ давом этувчи иссиқ мавсум билан тавсифланади. Бундай муҳитда терморегуляция тизими, юрак-қон томир ҳамда автоном нерв тизимига тушадиган физиологик юклама сезиларли даражада ортади. Натижада организмнинг функционал захиралари тезроқ сарфланиб, адаптация жараёнлари кескинлашиши мумкин. Организмнинг функционал ҳолатини баҳолашда функционал синовлар кенг қўлланилади. Адаптация физиологияси соҳасида Р.М. Баевский томонидан ишлаб чиқилган концепцияга кўра, функционал синамалар ички муҳит барқарорлигини сақлаш учун сарфланадиган физиологик кучланиш даражасини аниқлаш имконини беради. Бу усуллар соғлом ҳолат билан патологик ўзгаришлар ўртасидаги чегара ҳолатларни эрта аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мақолада Ўзбекистон иқлим шароитида инсон организмининг ривожланишининг турли ёш даврларида функционал синовлар асосида асосий физиологик кўрсаткичларни аниқлаш ва адаптация даражаларини баҳолаш хусусида сўз боради.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarОзода, Бекмуродовна СамДТУ
JurnalҚўқон ДПИ. Илмий хабарлар
Nashr sanasi2026-06-27
Jild8
Son3
Betlar1259-1264
TilIngliz

Kalit so‘zlar

психоэмоционал зўриқиш, адаптацион потенциал, автоном регуляция, интеграл индекс, адаптация, стресс, ортостатик синов.

Ilmiy soha

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар jurnalidan boshqa maqolalar

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар — barcha maqolalar