ОЛИЙ ТАЪЛИМДАГИ НОМАҚБУЛ ТЎСИҚ ЭЛЕМЕНТЛАРИ

Усмонов , Ботир

Innovations in Science and Technologies · 2025-yil

Annotatsiya

Мамлакатимиз олий таълим тизимидаги номақбул тўсиқ элементлари инсон капиталини шакллантириш ва тараққиётга эришиш учун жиддий оқибатларга олиб келадиган жиддий муаммолардандир. Олий таълим тизими инсон капиталини яратишнинг асосий манбаларидан бири ҳисобланади. Бунда талабаларни ўқитиш ва битирувчиларнинг келажакдаги ишлаб чиқариш қийматини объектив аниқлаш амалга оширилади. Бироқ коррупцияга ўхшаган иллатлар талаба-ёшларнинг қобилиятини тўлиқ рўёбга чиқаришда ёҳуд юрт тараққиётини таъминлашда номақбул тўсиқ элементи сифатида сақланиб қолар экан, истиқболда мамлакат иқтисодий, ижтимоий, сиёсий тизимида улкан муаммолар сақланиб қолаверади. Мазкур мақолада шу каби олий таълимдаги номақбул тўсиқ элементлари таҳлил қилинган бўлиб, унинг ечими сифатида бир қатор ислоҳотларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланади. 

Maqola ma’lumotlari
MualliflarУсмонов , Ботир
JurnalInnovations in Science and Technologies
Nashr sanasi2025-05-12
Jild2
Son3
Betlar993-1001
TilIngliz

Kalit so‘zlar

олий таълим, номақбул тўсиқ элементлари, коррупция, коррупцияга қарши кураш, хавфсизлик, ҳалоллик, қонунийлик, жазонинг муқаррарлиги, инсон капитали

Ilmiy soha

Innovations in Science and Technologies jurnalidan boshqa maqolalar

Innovations in Science and Technologies — barcha maqolalar