ЭКОЛОГИК МУАММОЛАР: ХАЛҚАРО ҲАМЖАМИЯТ МУНОСАБАТИ ВА ТАРИХИЙ ЁНДАШУВ: Юлдошева Бибиражаб Миржоновна Бухоро давлат университети докторанти

, Юлдошева Бибиражаб Миржоновна

Таълим ва инновацион тадқиқотлар · 2022-yil

Annotatsiya

Мақолада сайёрамизда экологик муаммоларнинг кўлами жуда тез кенгайиб кетаётганлиги, глобал экологик таҳдидларнинг салбий таъсири маълум бир мамлакат ёки минтақада эмас, балки бутун кишилик жамиятида акс этаётганлиги ҳақида сўз боради. Дунё сиёсат ва иқтисодчилари, олим ва кашфиётчилари, шифокор ва муҳандислари, келажак учун маъсул бўлган ҳар қандай соҳа вакиллари экологик таҳдидларни чуқур англаган ҳолда келажак қарорларини қабул қилишлари лозимлиги алоҳида таъкинланди. Дунё глобаллашув шароитида улкан саноат марказлари кўпаймоқда, аҳоли сони мунтазам ошмоқда, аксинча, табиий ресурслар камайиб, улардан фойдаланишда ҳам бетартиблик ҳукм сурмоқда. Бу ҳолат экологик муаммоларнинг сонини кўпайишига ва таҳдидини янада кучайиб кетишига олиб келади. Шундай шароитда дунё ҳамжамияти томонидан мазкур муаммоларни биргалашиб ҳал қилиши талаб қилинади.Мақолада дунё ҳамжамияти томонидан экологик муаммоларнинг олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида тузилган ташкилотлар, мазкур ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган амалий ишлар, уларнинг натижалари ҳақида маълумот берилади. Экологик муаммоларни бартараф этиш масаласи БМТ нинг ўнлаб саммитларида асосий кун тартибига чиқди. Натижада дунё давлатларини экологини асрашга ундовчи тавсиялар, дастурлар қабул қилинди. Экологик таҳдидлар камайди. Аммо муаммо ҳали ўз ечимини топгани йўқ.

Maqola ma’lumotlari
Mualliflar, Юлдошева Бибиражаб Миржоновна
JurnalТаълим ва инновацион тадқиқотлар
Nashr sanasi2022-01-06
Son5
TilO‘zbek

Ilmiy soha

Таълим ва инновацион тадқиқотлар jurnalidan boshqa maqolalar

Таълим ва инновацион тадқиқотлар — barcha maqolalar