ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИДА РАҚОБАТНИ БАҲОЛАШ МЕТОДОЛОГИЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Ортиков Ойбек Абдулаевич

Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби · 2024-yil

Annotatsiya

Банк тизимида банклар сонининг ошиб бориши ёки бозор иштирокчиларнинг кўплигига қарамай монопол даражаси юқори бўлиб қолиши мумкин. Ушбу ҳолат кўп жиҳатдан банк хизматлари бозорида асосий ўринларни давлат улуши мавжуд банклар эгаллаган билан изоҳланади. Ўзбекистон банк хизматлари бозори жуда сегментланган ва банклар тармоқ фаолиятига ихтисослашуву ҳамда ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ. Тижорат банкларининг рақобатбардошлигини ошириш ва хизматлар бозорида рақобатни ривожлантириш бугунги кундаги муҳим масалалардан ҳисобланади. Замонавий ривожланаётган дунёда рақобатнинг мавжудлиги иқтисодиёт тараққий этиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Банклараро рақобатнинг ривожланиши банк мижозлари бўлган юридик ва жисмоний шахс бўлишидан қатъий назар иқтисодиёт барча субъектлари фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Банкларнинг хизматлар бозоридаги стратегияни жорий этиш, нарх сиёсатини шакллантиришга ва ривожланиш истиқболларини белгилашга ёрдам беради. Мазкур мақолада банк тизимининг монополлашув даражасини ўрганиш ва банк хизматлари бозорида рақобат моделларига асосланган методологиялари кўриб чиқилади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarОртиков Ойбек Абдулаевич
JurnalАктуар молия ва бухгалтерия ҳисоби
Nashr sanasi2024-07-30
Jild4
Son06
Betlar244-263
TilIngliz
DOI10.55439/afa/vol4_iss06/411

Kalit so‘zlar

рақобат, банк маҳсулоти, банк хизматлари, кредит сиёсати, фоиз маржаси, кредит хизматлари бозори, қайта молиялаш ставкаси, фоизли даромад, ипотека кредити, истеъмол кредити, микроқарз

Ilmiy soha

Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби jurnalidan boshqa maqolalar

Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби — barcha maqolalar