ЎҚУВЧИЛАР ГУРУҲЛАРИДА ШАХСЛАРАРО ФАОЛЛИК МОТИВАЦИЯСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК МЕХАНИЗМЛАРИ: Худойқулова Гулшода Бахроновна, Психология кафедраси доценти, Бухоро давлат университети

Худойқулова Гулшода Бахроновна

Таълим ва инновацион тадқиқотлар · 2022-yil

Annotatsiya

Ушбу мақолада ҳар бир ўқувчи шахсини, унинг ижтимоийпсихологик табиатини, имкониятларини ва ўзига хос психологик истиқболларини айнан у фаоллик кўрсатаётган кичик гуруҳлар доирасида талқин қилиш, ҳамда шу талқинлар асосида унга муайян даражадаги психологик хизматлар кўрсатиш таълим-тарбия муассасалари олдида турган муҳим вазифалардан бири эканлиги ёритишга ҳаракат қилинган. Ўзига хос изчиллик билан амалга оширилаётган таълим ислоҳотлари, тобора юксак поғоналарга кўтарилиб бораётган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, фан, техника ва ишлаб чиқаришнинг кескин ривожланишга жавоб бера олувчи жамият ва шахс эҳтиёжларининг ўзаро вобасталиги замирида шаклланаётган гуруҳий фаоллик жараёнларини муайян психологик мезонлар асосида ўрганишга қаратилган тадқиқот йўналишларини белгилаш масаласи ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Ўқувчилар гуруҳларининг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган фаоллигини таъминловчи асосий омиллар ижтимоий муҳит, гуруҳий фаоллик жараёнларидир. Мақолада кичик гуруҳлар доирасидаги шахслараро фаоллик мотивациясининг нечоғлик шаклланганлик даражаларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш усулларини ишлаб чиқиш вазифаси долзарб эканлиги таъкидланган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarХудойқулова Гулшода Бахроновна
JurnalТаълим ва инновацион тадқиқотлар
Nashr sanasi2022-11-13
Son6
Betlar335-340
TilRus

Ilmiy soha

Таълим ва инновацион тадқиқотлар jurnalidan boshqa maqolalar

Таълим ва инновацион тадқиқотлар — barcha maqolalar