ОФТОБ АЛҚАГАН ЗАМИН ФАРЗАНДИ

Мирзахашимова, Н. М.

Камолиддин Беҳзод номидаги МРДИ Ахборотномаси · 2024-yil

Annotatsiya

Ўрта асрлар ҳайкалтарошлик санъатига оид манбаларда “интензиони”, яъни, табиатга тақлид қилиш маъносини билдирадиган ибора учрайди. Унинг моҳиятини Яратган томонидан ато этилган асл истеъдод соҳиблари янада теран идрок этадилар. Зеро, инсон ақлу-тафаккурида табиатнинг ўзи белгилаб берган гўзал шакл ҳосил бўлиши, у кейин уни мармар, бўёқ ёки бошқа ашёда ифода этишга интилиши ижодкорлар учун аксиомага айланган. Ҳайкалтарош, қаламтасвир устаси Азамат Ҳотамов ана шундай нодир иқтидор эгаларидан. Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, юртимиз санъати равнақига улкан ҳисса қўшиб келаётган Азамат Хотамов ўз туғилиб ўсган она замини, таърифи асрлар силсиласида Машриқ-у, Мағрибни тутган жонажон халқининг қадим ўтмиши, мумтоз даврлар солномаларида эътироф этилган анъана ва қадриятларини улуғлаб келаётган забардаст санъаткорлардан, ноёб шахслардан бири.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarМирзахашимова, Н. М.
JurnalКамолиддин Беҳзод номидаги МРДИ Ахборотномаси
Nashr sanasi2024-05-22
Jild4
Son03
Betlar7-10
TilIngliz
DOI10.37547/ssa-v4-i3-3

Kalit so‘zlar

Ўрта асрлар ҳайкалтарошлик санъатига оид манбаларда “интензиони”, яъни, табиатга тақлид қилиш маъносини

Ilmiy soha

Камолиддин Беҳзод номидаги МРДИ Ахборотномаси jurnalidan boshqa maqolalar

Камолиддин Беҳзод номидаги МРДИ Ахборотномаси — barcha maqolalar